Россия ФХХ украин махсус хизматининг газ қувуридаги терактининг олдини олди

Oбуна бўлиш
Россия Федерал хавфсизлик хизмати “Жанубий оқим” газ қувурида украин махсус хизматлари томонидан қўпорувчилик-террорчилик акти уюштиришга бўлган уринишнинг олдини олди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Украина махсус хизматининг Волгоград вилоятидаги экспорт газ қувурида уюштирмоқчи бўлган терактининг олдини олди.
“Комплекс тезкор-қидиров тадбирларини ўтказиш натижасида Федерал хавфсизлик хизмати томонидан у бўйлаб Туркия ва Европага энергия ресурслари етказиб берилиши амалга оширилаётган “Жанубий оқим” газ қувурида украин махсус хизматлари томонидан қўпорувчилик-террорчилик акти уюштиришга бўлган уринишнинг олди олинди”, - дейилган идора хабарида.
Бунга алоқадор тўрт киши ҳибсга олинган. Уларнинг ҳаммаси Россия фуқаролари.
Тинтув вақтида улардан тўртта магнитли мина, тўрт килограмм пластит, секин ҳаракатга келтирадиган портлаткич, 593 минг рубль ва Украина махсус хизмати куратори билан бўлган ёзишма ва музокаралар қайд этилган алоқа воситалари мусодара қилинган.
Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг террорчилик актига тайёргарлик кўриш, террорчилик жамиятини ташкил этиш ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш моддалари билан жиноий иш очилган.
“Жанубий оқим” лойиҳаси Қора денгиз туби бўйлаб Краснодар ўлкасининг Анапа туманидан Болгариянинг Варна портига қувур ётқизишни назарда тутарди. Уни 2015 йилгача амалга ошириш режалаштирилганди, аммо бу рўй бермади. “Жанубий оқим” ўрнига денгиз туби бўйлаб Анапа туманидан Туркиягача бўлган “Турк оқими” қурилди.
Янгиликлар лентаси
0