Россия Думаси ЛГБТ тарғибини таъқиқловчи қонун қабул қилди

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишЗдание Государственной Думы РФ
Здание Государственной Думы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Oбуна бўлиш
Россияда ноананавий жинсий алоқаларни оммавий майдонда тарғиб қилишни чеклаш мақсадида жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Россия Давлат Думаси ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилишни тақиқловчи қонунлар тўпламини қабул қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Қонунда асосан қуйидаги ҳолатлар қайд этилган:
ноанъанавий жинсий алоқалар ва имтиёзларни тарғиб қилувчи ҳамда жинсини ўзгартиришни тарғиб қилувчи материаллар бўлган фильмларга прокат сертификати бериш тақиқланади;
ноанъанавий жинсий алоқалар ва имтиёзларни намойиш этиш ва тарғиб қилиш ҳамда жинсини ўзгартиришга қаратилган реклама ва нашрлар тақиқланади - китоблар, фильмлар ва аудиовизуал хизматлар тарқибида ҳам ЛГБТ тарғиботи тақиқланади;
ноанъанавий жинсий алоқалар ва жинсини ўзгартириш имтиёзларини тарғиб қилувчи товарларни, шу жумладан хорижий товарларни сотиш тақиқланади;
Ушбу қонунни бузганлар учун қуйидаги жавобгарлик чоралари белгиланган
1.
Педофилия ташвиқоти учун - фуқароларга 800 минг рублгача жарима, ташкилотлар учун 10 миллион рублгача, чет элликлар эса қўшимча равишда депортация қилинади.
2.
Вояга этмаганлар орасида ноанъанавий жинсий алоқалар тавсифи ёки тасвирини тарқатиш учун - фуқаролар учун 200 минг рублгача жарима, ташкилотлар учун 4 миллионгача, чет элликлар учун - жаримага қўшимча депортация.
3.
Ноанъанавий жинсий алоқаларнинг ҳар қандай тарғиботи учун - фуқаролар 100 - 400 минг рублгача, ташкилотлар 1 - 5 миллионгача жаримага тортилади.
Роскомнадзор ЛГБТ ва педофилия тарғиботини тақиқлаш доирасида мақсадида интернетни мониторинг қилиш тартибини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Янгиликлар лентаси
0