Ўзбекистон Мисрга гуруч экспортини йўлга қўйиши кутилмоқда

© AFP 2023 / BENSON IBEABUCHIПродажа риса в магазине, фото из архива
Продажа риса в магазине, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Қоҳира шаҳрида Миср саноатлари уюшмасининг Озиқ-овқат палатаси раиси Маҳмуд ал-Басюмий билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистондан Мисрга гуруч, Мисрдан Ўзбекистонга цитрус мевалар ва бошқа маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Қоҳира шаҳрида Миср саноатлари уюшмасининг Озиқ-овқат палатаси раиси Маҳмуд ал-Басюмий билан учрашди.
Суҳбат чоғида озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган Ўзбекистон ва Миср компаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, устувор йўналишларни белгилаб олиш ва икки томонлама тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Миср томони Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раҳбари ва вакилларини, шунингдек, соҳада фаолият юритаётган йирик ўзбек компанияларини 5-7 декабрь кунлари Қоҳирада бўлиб ўтадиган "Food Africa 2022" халқаро кўргазмасида қатнашишга таклиф қилди.
Кўргазма чоғида икки мамлакат озиқ-овқат саноати палаталари иштирокида музокаралар ўтказиш, ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олувчи "Йўл хариталари"ни тузиш ташаббуси билдирилди.
Маълумот учун, Озиқ-овқат саноати палатаси Миср озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини тасдиқловчи шаҳодатнома тақдим этиш, соҳа ривожига ҳисса кўшадиган стратегияларни ишлаб чиқиш ва қонун ижодкорлиги билан шуғулланади, шунингдек, мамлакат озиқ-овақт саноатининг имижини яратиши билан бирга уни турли халқаро форумларда тақдим этади.
Ташкилот тизими шакар, ширинликлар, сут ва сут маҳсулотлари, шарбатлар, сабзавот ва мевалар, ёғ, дон ва зираворлар каби 9 бўлимдан иборат. Палата соҳада фаолият олиб бораётган 18 мингдан ортиқ компанияларни бирлаштиради.
Янгиликлар лентаси
0