https://sputniknews.uz/20221124/kelgusi-yilgi-byudjet-xarajatlari-oshirildi-30216208.html
Молия вазири амалдаги бюджет харажатларини оширишни сўради
Молия вазири амалдаги бюджет харажатларини оширишни сўради
Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йилда Давлат бюджетининг тақчиллиги 3 фоиздан 4 фоизга ошади ва қатор вазирликларга қўшимча маблағлар ажратилади. 24.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-24T12:20+0500
2022-11-24T12:20+0500
2022-11-24T12:43+0500
жамият
давлат бюджети
тимур ишметов
олий мажлис қонунчилик палатаси
депутатлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/08/21703158_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4c33e7391a1185b186ed8c46bcd61192.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.Қуйи палата ялпи мажлисида молия вазири Тимур Ишметов қонунга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди. У айрим биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари кесимидаги тегишли вазирлик ва ташкилотлар рўйхати ва маблағ ҳажмини очиқлади.1. Халқ таълими вазирлигига қўшимча 922 млрд сўм ажратилади:2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қўшимча – 160 млрд сўм;3. Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча – 2,4 трлн сўм;4. Маданият вазирлигига қўшимча – 96 млрд сўм,5. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига – 538 млрд сўм;6. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига – 311 млрд сўм;7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг йил бошидаги харажатларига қўшимча 26 млрд сўм.Вазир бундан ташқари яна қатор ташкилотларга қўшимча маблағлар ажратилишини санаб ўтди.Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/08/21703158_375:165:2765:1957_1920x0_80_0_0_1d923103f934ea292d6c135a7bc7df5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, давлат бюджети, тимур ишметов, олий мажлис қонунчилик палатаси, депутатлар
жамият, давлат бюджети, тимур ишметов, олий мажлис қонунчилик палатаси, депутатлар
Молия вазири амалдаги бюджет харажатларини оширишни сўради
12:20 24.11.2022 (янгиланди: 12:43 24.11.2022) Келгуси йилда Давлат бюджетининг тақчиллиги 3 фоиздан 4 фоизга ошади ва қатор вазирликларга қўшимча маблағлар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
хабар берди.
Қуйи палата ялпи мажлисида молия вазири Тимур Ишметов қонунга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди. У айрим биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари кесимидаги тегишли вазирлик ва ташкилотлар рўйхати ва маблағ ҳажмини очиқлади.
1. Халқ таълими вазирлигига қўшимча 922 млрд сўм ажратилади:
Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш учун — 106 млрд сўм;
мактаб ўқувчиларининг дарслик ижара харажатларини бюджетдан қоплаш учун — 400 млрд сўм;
ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга ёки чет тили сертификатига эга ўқитувчиларга 50 фоиз устама ҳақи тўлаб бериш учун — 77 млрд сўм йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, вазир қатор вазирлик ва идораларга қуйидаги миқдорда қўшимча маблағлар ажратилаётганини маълум қилди:
Мактабгача таълим вазирлигига йил бошида тасдиқланган маблағларга қўшимча – 500 млрд сўм;
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қўшимча – 160 млрд сўм;
3. Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча – 2,4 трлн сўм;
4. Маданият вазирлигига қўшимча – 96 млрд сўм,
5. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига – 538 млрд сўм;
6. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига – 311 млрд сўм;
7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг йил бошидаги харажатларига қўшимча 26 млрд сўм.
Вазир бундан ташқари яна қатор ташкилотларга қўшимча маблағлар ажратилишини санаб ўтди.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.