https://sputniknews.uz/20221124/fifa-germaniya-jamoasini-norozilik-namoyishi-uchun-jazolamaydi-30225496.html
ФИФА Германия жамоасини норозилик намойиши учун жазоламайди
ФИФА Германия жамоасини норозилик намойиши учун жазоламайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўйин олдидан Германия футболчилари оғизларини ёпиб, ФИФАнинг айрим таъқиқларига нисбатан норозилик билдирганди. 24.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-24T18:02+0500
2022-11-24T18:02+0500
2022-11-24T18:02+0500
спорт
қатар
футбол
жаҳон чемпионати
германия
япония
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/18/30215858_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8576a76aab2f40b287f9803e9a779e60.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Япония терма жамоаси билан ўйин олдидан норозилик билдиргани учун Германия терма жамоасига нисбатан интизомий жазо қўлламайди. Бу ҳақда РИА Новости журналист Роб Харрисга асосланиб, хабар берди.23 ноябрь куни Германия ва Япония терма жамоалари ўртасидаги “Е” гуруҳи учрашуви бўлиб ўтди ва ўйин 2:1 ҳисобида японияликлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйин бошланишидан олдин жамоавий суратга тушган футболчилар ФИФА инклюзивликни қўллаб-қувватлаш учун ўйин вақтида One Love сардорлик боғичларини тақишни тақиқлаганига жавобан оғизларини қўллари билан ёпишган.Душанба куни “Associated Press” агентлиги Европанинг етти терма жамоаси сардорлари, жумладан, англиялик Гарри Кейн ФИФА ўйинчиларни сариқ карточкалар билан жазолаши ҳақида огоҳлантиргач, қўлларига One Love боғичини тақиш режаларидан воз кечгани ҳақида хабар берди. “Bild” нашрининг хабар беришича, Германия футбол ассоциацияси (DFB) ФИФАнинг ҳаракатлари устидан Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
қатар
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/18/30215858_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_fd84feaa0e9f686aaafa2d3195cbf267.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, қатар, футбол, жаҳон чемпионати, германия, япония
спорт, қатар, футбол, жаҳон чемпионати, германия, япония
ФИФА Германия жамоасини норозилик намойиши учун жазоламайди
Ўйин олдидан Германия футболчилари оғизларини ёпиб, ФИФАнинг айрим таъқиқларига нисбатан норозилик билдирганди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Япония терма жамоаси билан ўйин олдидан норозилик билдиргани учун Германия терма жамоасига нисбатан интизомий жазо қўлламайди. Бу ҳақда РИА Новости журналист Роб Харрисга асосланиб, хабар берди.
23 ноябрь куни Германия ва Япония терма жамоалари ўртасидаги “Е” гуруҳи учрашуви бўлиб ўтди ва ўйин 2:1 ҳисобида японияликлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйин бошланишидан олдин жамоавий суратга тушган футболчилар ФИФА инклюзивликни қўллаб-қувватлаш учун ўйин вақтида One Love сардорлик боғичларини тақишни тақиқлаганига жавобан оғизларини қўллари билан ёпишган.
Душанба куни “Associated Press” агентлиги Европанинг етти терма жамоаси сардорлари, жумладан, англиялик Гарри Кейн ФИФА ўйинчиларни сариқ карточкалар билан жазолаши ҳақида огоҳлантиргач, қўлларига One Love боғичини тақиш режаларидан воз кечгани ҳақида хабар берди. “Bild” нашрининг хабар беришича, Германия футбол ассоциацияси (DFB) ФИФАнинг ҳаракатлари устидан Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.