Европа Украинага ёрдам беришдан чарчаганини тан олди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги с символикой Евросоюза, архивное фото
Флаги с символикой Евросоюза, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Владимир Зеленский ва унинг атрофидагилар ўтказилган Ғарб пулларини ўзларининг шахсий мақсадлари учун ишлатмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ғарбда Украина президенти Владимир Зеленский режимини қўллаб-қувватловчилар молиявий ёрдамдан норационал фойдаланиш ва исрофгарчилик туфайли тобора камайиб бормоқда. Бу ҳақда “Myśl Polska” шарҳловчиси Сильвия Горлицкая ёзган.
Муаллифнинг аниқлик киритишича, Украина можароси бошланганидан бери Киев нисбатан катта молиявий ёрдам олган ва олишда давом этмоқда, ҳаттоки расмий Aмерика ва Европа вакиллари айтганидан ҳам кўпроқ.
“Аммо, ёрдамнинг кўпайиши билан бирга – Атлантиканинг нариги томонида ҳам, Европа Иттифоқида ҳам Киевга ўтказилган пулларнинг нотўғри ишлатилишидан хавотир кучаймоқда”, дея таъкидлади журналист.
Таъкидланишича, Владимир Зеленский ва унинг атрофидагилар ўтказилган Ғарб пулларини мамлакатни тиклаш учун эмас, балки ўзларининг шахсий мақсадлари учун ишлатмоқда - бунинг ўрнига улар Швейцарияда 50 миллион долларга мулк сотиб олмоқда.
Мақолада айтилишича, Европа Иттифоқининг молиявий ва моддий ёрдамининг 90 фоизи изсиз йўқолган ва Украина AҚШ томонидан тақдим этилган ҳарбий машиналар учун ҳақ тўлай олмайди, Ғарбда эса Зеленский ҳукуматидан Киевга юборилган пуллар айнан нимага сарфлангани ҳақида маълумот бериш талаб қилина бошлаган.
Россия махсус операцияси фонида AҚШ ва унинг НAТО бўйича ҳамкорлари Украинага қурол жўнатишда давом этмоқда. Шу билан бирга, Москва Ғарб ҳарбий техникасини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, чет эл қуролларини ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0