"Тошкент Халқаро туризм ярмаркаси - 2022" ҳақида бешта энг қизиқ факт
11:55 24.11.2022 (янгиланди: 12:07 24.11.2022)
© Пресс-служба МинистерствоТуризма и культурного наследия УзбекистанаТашкентская Международная Туристическая Ярмарка – "Туризм на Шелковом пути"
Oбуна бўлиш
Бу йилги Тошкент Халқаро Туризм Ярмаркаси бошқаларга ўхшамаган бўлади. Тадбир ҳақида бешта энг қизиқ фактлар билан мақоламизда батафсил танишинг.
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Пойтахтда 30 ноябрдан 2 декабрга қадар "Тошкент халқаро туризм ярмаркаси - 2022” бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бу йилги туризм ярмаркаси бошқаларга ўхшамаган бўлади, биринчидан у тўлиқ ҳомийлар кўмагида ўтади, иккинчидан унга камида 15та давлатдан вакиллар келади. Sputnik ТХТЯ-2022га ташриф буюриш учун камида 5 та сабаб борлигини аниқлади.
ТХТЯ-2022 ҳақида 5та қизиқ факт:
1.
Санкт-Петербург шаҳри Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг асосий ҳамкори сифатида иштирок этади. 2.
Давлат бюджетидан эмас, ҳомий ташкилотлар инвестиция киритишлари ва лойиҳаларни тақдим қилишлари мумкин. 3.
Маҳоратли ошпаз Баҳриддин Чустий бошчилигида профессионал ошпазларнинг ош, димлама, шўрва, лағмон, сомса каби миллий таомларнинг тайёрланиш жараёни кўрсатилади, уларда иштирок этиш ва таътиб кўриш мумкин. 4.
Халқаро даражадаги ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ўтказиладиган гастро-бозор ҳамда ярмарка тарихида илк бор Ўзбекистон маданий меросини намойиш этувчи халқаро ва миллий дизайнерлар иштирокида кийим-кечак ва заргарлик буюмлари ҳам намойиш этилади. 5.
Хусусий компаниялари вакиллари орасида кўплаб B2B учрашувлари ўтказилади. ТХТЯ-2022да Римма Газалиева, Насиба Аҳмедова каби профессионал мутахассислар билан ижодий учрашувлар ташкил этилади.Маълумот учун, Тошкент халқаро туризм ярмаркаси 1995 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Бу йил ушбу тадбирда Россия, Франция, Жанубий Корея, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Япония каби 15 дан ортиқ мамлакатларнинг миллий стендлари ва туризм маъмурият мутасаддилари иштирок этади.
Ундан ташқари ярмаркада Россия туроператорлари ассоциацияси (АТОР), Mangold Consulting GmbH, TUI Group Germany, Trip.com халқаро онлайн туристик агентлиги вакиллари иштирок этади.