Хивада "Чегара билмас сайёҳлик" халқаро форуми бўлиб ўтади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Форумда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари компаниялари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. 29 ноябрь куни Хивада “Чегара билмас сайёҳлик” халқаро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар қилди.
Форумда туризм соҳасидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларнинг етакчи компаниялари иштирок этишади.
Ушбу форумдан кўзланган мақсад – ички туризмни сезиларли даражада ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар ишлаб чиқиш, туризм соҳасида илмий-техникавий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишдир.
Эслатиб ўтамиз, 1-3 ноябрь кунлари Ўзбекистонда Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафталик тадбирлари Самарқанда, Бухоро, Хоразм ва Тошкентда ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0