Туркия ғарбида 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди

© Fotolia / Petrovich12Сейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Зилзила оқибатида 22 киши тан жароҳати олди, улардан бирининг аҳволи оғир.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Бугун, 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан 06:08 да Туркия ғарбидаги Дюзже шаҳри яқинида 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази (EMSC) маълум қилди.
Зилзила эпицентри Дюзже шаҳридан 14 километр жануби-шарқда жойлашган.
Зилзила оқибатида 35 киши тан жароҳати олди, улардан бирининг аҳволи оғир, дея маълум қилди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа.
“Дюзжеда содир бўлган 5,9 магнитудали зилзила билан боғлиқ ҳозирги вазият: Дюзжеда 35 нафар жароҳатланганлар бор, улардан бири баландликдан сакраш туфайли оғир аҳволда. Керакли тез ёрдам бригадалари шаҳарга жўнатилди. Янги маълумотлар билан бўлишамиз. Тезроқ соғайиб кетинг”, деб ёзди Кожа Twitter’да.
“Ҳозирда қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Дюзжеда ваҳима ичида балкондан сакраб тушган оғир жароҳатланган бир киши бор. Вазият тинч”, деди мамлакат Ички ишлар вазири Сулейман Сойлу.
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Индонезияда 5,6 балли зилзила содир бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0