https://sputniknews.uz/20221123/putin-va-aliev-sochida-erishilgan-kelishuvlarni-muhokama-qildi-30183244.html
Путин ва Алиев Сочида эришилган келишувларни муҳокама қилди
Путин ва Алиев Сочида эришилган келишувларни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Aлиев Озарбайжон-Aрманистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича уч томонлама форматдаги ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади, дейилади... 23.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-23T13:40+0500
2022-11-23T13:40+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
владимир путин
алиев
озарбайжон
арманистон
сочи
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29629898_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_9e5c10d60fd62a26a841148f8d060bb6.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев билан телефон орқали мулоқот қилиб, 31 октябрь куни Сочида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, Россия президенти Владимир Путин ва Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев Озарбайжон-Aрманистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича уч томонлама форматдаги ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.Aрманистон ва Озарбайжон чегарасида вақти-вақти билан отишмалар бўлиб туради. Охирги жиддий кескинлашув 13 сентябрга ўтар кечаси содир бўлди. Ереваннинг маълум қилишича, Озарбайжон ҳарбийлари Aрманистоннинг чегарадош ҳудудларини артиллерия ва дронлардан ўққа тутган. Бу ҳудудларнинг Қорабоғга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Боку арман ҳарбийлари Озарбайжон қўшинларининг чегарадаги позицияларини ўққа тутгани, тўқнашув бўлганини маълум қилган. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Aрманистонни тинчлик жараёнини бузиш ниятида айблади. Ҳар икки томон ўз ҳарбийлари орасида қурбонлар борлигини маълум қилди. Эрталаб томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Григорий Карасиннинг РИA Новостига маълум қилишича, Aрманистон ва Озарбайжон чегарасида сулҳ Россиянинг саъй-ҳаракатлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва Aрманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги суҳбат ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ишидан кейин эришилган.
арманистон
сочи
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29629898_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_381fceb3e9760a4d42ccc49f5dbcf2ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, владимир путин, алиев, озарбайжон, арманистон, сочи, россия
дунёда, владимир путин, алиев, озарбайжон, арманистон, сочи, россия
Путин ва Алиев Сочида эришилган келишувларни муҳокама қилди
13:40 23.11.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Путин ва Aлиев Озарбайжон-Aрманистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича уч томонлама форматдаги ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев билан телефон орқали мулоқот қилиб, 31 октябрь куни Сочида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати
хабар берди. “Россия, Озарбайжон ва Aрманистон раҳбарлари эришган келишувларни, шунингдек, жорий йил 31 октябрькуни Сочида эришилган уч давлатнинг олий даражадаги олдинги қўшма баёнотларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Россия президенти Владимир Путин ва Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев Озарбайжон-Aрманистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича уч томонлама форматдаги ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
“Озарбайжон-Арманистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш ва Жанубий Кавказда транспорт алоқаларини тиклаш бўйича уч томонлама форматдаги ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди”, - дейилади хабарда.
Aрманистон ва Озарбайжон чегарасида вақти-вақти билан отишмалар бўлиб туради. Охирги жиддий кескинлашув 13 сентябрга ўтар кечаси содир бўлди. Ереваннинг маълум қилишича, Озарбайжон ҳарбийлари Aрманистоннинг чегарадош ҳудудларини артиллерия ва дронлардан ўққа тутган. Бу ҳудудларнинг Қорабоғга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Боку арман ҳарбийлари Озарбайжон қўшинларининг чегарадаги позицияларини ўққа тутгани, тўқнашув бўлганини маълум қилган.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Aрманистонни тинчлик жараёнини бузиш ниятида айблади. Ҳар икки томон ўз ҳарбийлари орасида қурбонлар борлигини маълум қилди. Эрталаб томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Григорий Карасиннинг РИA Новостига маълум қилишича, Aрманистон ва Озарбайжон чегарасида сулҳ Россиянинг саъй-ҳаракатлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва Aрманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги суҳбат ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ишидан кейин эришилган.