Путин: Афғонистондаги вазият оғирлигича қолмоқда

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти КХШТга аъзо мамлакатлар ҳудудига жангариларнинг кириб келиши хавфи юқори эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Афғонистондаги вазият оғирлигича қолмоқда, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар ҳудудига жангариларнинг кириб келиши хавфи юқори. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Афғонистондаги вазият хусусида ўз фикрларини билдирган ҳамкасбларимнинг хавотирига қўшиламан. У, шубҳасиз, оғирлигича қолмоқда. Турли халқаро террорчи ташкилот жангариларининг КХШТ давлатлари ҳудудига кириб келиш хавфи аввалгидай юқори, Марказий Осиё аҳолиси орасида экстремистик мафкуралар тарқалиши минтақадаги яширин радикалларнинг фаоллашиши хавфини оширади”, - деди Путин Еревандаги КХШТ саммитида.
Янгиликлар лентаси
0