Олис ҳудудлар ҳам 5G тармоғига уланади

© AP Photo / Francisco Seco5G сеть
5G сеть - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
"Ўзбектелеком" аҳолини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг олис ҳудудларига 5G стандартидаги янги база станциялари ўрнатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбектелеком" АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.
Қайд этилишича, олис ҳудудларни ҳам интернет тармоғи билан маъминлаш учун мамлакат бўйлаб 3G/4G/ стандартидаги 2 255 та янги база станциялари ўрнатилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 5G стандартидаги 388 та янги база станциялари ўрнатиш ва 3 216 тa 3G/4G база станцияларини кенгайтириш ҳам кутилмоқда.
“Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 795 та 3G/4G ва 325 та янги 5G стандартидаги таянч станциялари ўрнатиш ҳамда 1 495 та 3G/4G база станцияларини янгилаш ишлари олиб борилади”, дейди Темур Мамажонов.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов мамлакатда 5G тармоғи синовдан ўтказилаётганини маълум қилганди. Унга кўра, Самарқанд туризм маркази 5G тармоғига уланган.
Шунингдек, 2022 йил якунига қадар халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик имкониятини 3 200 Гигабит/секундгача кенгайтириш режалаштирилган. Қолаверса, Ўзбекистондаги барча аҳоли яшаш масканлари юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан 2026 йилга қадар тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0