https://sputniknews.uz/20221123/jonson-germaniyaning-sirini-ochdi---berlin-kievning-tezda-taslim-bolishini-istagan--30183367.html
Жонсон Германиянинг сирини очди - Берлин Киевнинг тезда таслим бўлишини истаган
Жонсон Германиянинг сирини очди - Берлин Киевнинг тезда таслим бўлишини истаган
Sputnik Ўзбекистон
Можародан олдин Германия Киевнинг тезда таслим бўлиши фалокат оқибатларини камайтиради деб ҳисоблагани маълум бўлди. 23.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-23T14:02+0500
2022-11-23T14:02+0500
2022-11-23T14:02+0500
дунёда
борис жонсон
украина
германия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25988599_0:199:3285:2047_1920x0_80_0_0_71feeeaeb56103d503ba93dd18cdf601.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россия махсус операцияси бошланишидан олдин Германия ҳукумати Украинанинг тезда мағлубиятини иқтисодий нуқтаи назардан энг яхши вариант деб ҳисоблаган. Бу ҳақда Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар қилди РИА Новости.Жонсоннинг сўзларига кўра, Берлин бу ёндашувни “турли-туман салмоқли иқтисодий сабаблар” билан оқлаган.Жонсоннинг қўшимча қилишича, Франция ҳукумати сўнгги лаҳзагача Россия ва Украина ўртасида қуролли тўқнашув бошланиши эҳтимолини рад этган.Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.Владимир Зеленский бошчилигидаги Киев расмийлари Москва билан музокараларни тақиқлашни қонунчиликка киритди.Москва Украина позициясининг номувофиқлигини қайд этди, бироқ мулоқотга очиқлигини ва бунинг учун ҳеч қандай дастлаб шарт қўймаслигини таъкидлади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25988599_485:0:3214:2047_1920x0_80_0_0_5eaed437d173f8ea3113fdf3b820de33.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, борис жонсон, украина, германия
дунёда, борис жонсон, украина, германия
Жонсон Германиянинг сирини очди - Берлин Киевнинг тезда таслим бўлишини истаган
Можародан олдин Германия Киевнинг тезда таслим бўлиши фалокат оқибатларини камайтиради деб ҳисоблагани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россия махсус операцияси бошланишидан олдин Германия ҳукумати Украинанинг тезда мағлубиятини иқтисодий нуқтаи назардан энг яхши вариант деб ҳисоблаган. Бу ҳақда Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон CNN телеканалига берган
интервьюсида айтиб ўтди, деб
хабар қилди РИА Новости.
“Маълум бир вақтда Германия, агар бу содир бўлса, бу фалокат бўлади. Лекин ҳаммаси тезда тугаса ва Украина таслим бўлса яхши бўларди деган позицияда эди”, - дейди собиқ ҳукумат раҳбари.
Жонсоннинг сўзларига кўра, Берлин бу ёндашувни “турли-туман салмоқли иқтисодий сабаблар” билан оқлаган.
Жонсоннинг қўшимча қилишича, Франция ҳукумати сўнгги лаҳзагача Россия ва Украина ўртасида қуролли тўқнашув бошланиши эҳтимолини рад этган.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Владимир Зеленский бошчилигидаги Киев расмийлари Москва билан музокараларни тақиқлашни қонунчиликка киритди.
Москва Украина позициясининг номувофиқлигини қайд этди, бироқ мулоқотга очиқлигини ва бунинг учун ҳеч қандай дастлаб шарт қўймаслигини таъкидлади.