Энергоинқироздан дорилар танқислилигача: Европанинг муаммолари кўпаймоқда

© © AFP 2022 / Christophe ArchambaultФармацевт в одной из аптек в Париже. Архивное фото
Фармацевт в одной из аптек в Париже. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Европа кўз очиб юмгунча деярли қиш ҳам келиб қолди Ҳа, қитъанинг ғарбий қисми (ўша ЕИ мамлакатлари жойлашган қисми) қуёшнинг тиккага туриш кунини, яъни 22 декабрда қишга киради, аммо барибир, гарчи ноябрь бўлсада, худди қишдаги каби совуқ бўлади.
Бунда одатда иссиқлиқ таъминоти қўшилади, печлар ва каминларга ўтин ташлашади, одатдагидек кечқурун иссиқ ванна қабул қилинади, диванда китоб ушлаган ҳолда ухлаб қолинади.
Иссиқлик, чироқ ва иссиқ сувга кейинроқ қайтамиз, ҳозир эса қиш ва кузнинг сўнгги кунлари - нафақат иссиқ шоколад, лимонли, асалли чой даври, балки шамоллаш касалликлар авж оладиган мавсуми эканлигини айтиб ўтмоқчимиз. Турли тонзилит (халқ тилида ангина дейилади)дан тортиб, ўрта қулоқ яллиғланигишигача олиб келиши мумкин.
Ушбу икки касалликлар бактериялар, турли стрептококк, стафилококк ва яна кўплаб ярамас -кокклар туфайли келиб чиқади. Тиббиёт ҳамма умид қилганидек, уларни ҳал қилишни ўрганди. Антибиотиклар ва энг машҳур- пенициллинни яратган, унинг асосида дориларни ишлаб чиқариш саноати, уларнинг дозалари ва улардан фойдаланишни ўйлаб чиққанларга катта раҳмат, албатта. Биз руслар, бу олимлардан чуқур миннатдормиз.
Аммо, “тараққийлашаётган” инсоният, айниқса умумевропа жамияти ўша сабабларга кўра, ўзини бактерияларга нисбатан мустаҳкам ҳимояланганман деб ҳисоблар эди.
Маълум бўлишича, асло ундай эмас экан.
Францияда (ҳа, ҳа, кутилмаганда соғлиқни сақлаш масалари тараққий этган ушбу мамлакатда) амоксициллиндек (бу ўша пенициллиннинг набираси бўлади) оддий антибиотикда мураккабликлар борлиги аниқланганмиш. Соддароқ айтганда, мамлакатда ушбу энг кенг тарқалган ва арзон дори танқислиги юзага келибди.
Аммо бу ҳаммаси эмас.
Маълум бўлишича, ушбу танқисликда (балки таранг етишмовчилик ҳам бўлиши мумкин) нафақат бактерияларга қарши ушбу препарат, балки шунча дорилар рўйхати ҳам бор эмиш ва уларнинг рўйхати 28(!) бетни ташкил қилар экан.
Аптекаларда ҳаётий белгилар учун кўпинча буюриладиган қатъий рецепт бўйича дорилар ҳам бўлмаслиги мумкин (ва бу ҳақида содда одамларни атайин адаштирадиган “рус пропагандаси” эмас, балки ҳукумат ташкилоти - мамлакат дорилар хавфсизлиги миллий агентлиги -ANSM хабар бермоқда)
Французча ҳашамат (яъни иккиюзламачилик) билан вазият “етказиб бериш билан муаммолар” (les tensions d’approvisionnement) деб номланган.
Таржима қилганда: оғир астма билан оғриган беморлар ёки ички секреция безлари, шу жумладан, қалқонсимон без ва гипофиз безининг дисфункцияси бўлганлар ёки бир қатор муҳим гормонлар ишлаб чиқаришни мураккаблаштирган болалар учун зарур бўлган дорилар билан вазият оғир.
Бошқача айтганда, мутахассис шифокор қабулига ўтиш - ўзига ишонган ва сабрли одамлар учун алоҳида спорт, бироқ оддий антибиотиклар учун содда рецептдаги дориларни дорихоналарда олиб бўлмайди. Ёки дорихонама дорихона югуриб, ёки буюртмани кутиб ўтиришга тўғри келади. Ва бу француз, кенгроқ айтганда умумевропа ҳукумати ўз фуқаролари учун ўйлаб топган мусобақа тури холос.
Миллий сиёсий ва иқтисодий элиталар ўз аҳолисини “бахтли глобализм” дан бошқа глобализм йўқ, дея шу қадар узоқ вақтдан буён ишонтириб келдики, ва натижада қуйидагилар содир бўлди: Европа Иттифоқи бўйлаб барча доривор препаратлар ишлаб чиқаришнинг тахминан 85 фоизи, шу жумладан, ишлаб чиқариш линияларида дори молекулаларини яратиш Осиё мамлакатларига кўчирилди. Асосан Ҳиндистон ва Хитойга.
Кўчирилганига сабаб шундаки, катта фарм компанияларни тентаклар эмас, балки анчайин ақлли одамлар бошқаришади: улар биринчидан, таннархни пасайтириш ниҳоятда арзон (ЕИга нисбатан) ишлаб чиқариш билан қандай фойда келтиришини ҳисоблаб чиқишди, иккинчидан уларнинг ҳаракатлари кун тартибининг долзарб яшил саноати масалаларига мос келарди.
Тўғри, фармацевтика заводлари ва фабрикалари ўзидан кейин жуда кўп чиқинди қолдиради. Аммо нега энди Европага у учун бундай қиммат усулда чиқиндиларни утилизация қилиш керак? Даромадни камайтириш учун - ҳеч бўлмаганда олдин, ҳеч бўлмаганда солиқлардан кейинми?
Содда саволларингиз билан ҳайратланарли маржаларга ўрганиб қолган бой-бадавлат амакиларни кулгусини келтирманг.
Бироқ, “бахтли глобализм”да янала глобалроқ бўлган энерготашувчилар бўйича инқирозни ҳам ҳисобдан чиқарманг. Ва фармацевтика саноати (кўп энергия талаб қиладиган тармоқ сифатида) Осиёга кўчирилган бўлса ҳам, унга алоқадор бўлмай қолмади. Дориларни ишлаб чиқариш суръати секинлашди.
Ким айбдор? Албатта, ҳар доим дорилар, жумладан антибиотиклар ёзиб берадиган шифокорлар айбдорда.
Нима қилиш керак? Жуда зарур бўлган истисно ҳолатлардагина медикамент ёзиб бериш керак.
Одамлар эса касал бўлмаслиги ва асосийси иссиғи чиқмаслиги шарт! Чунки ўша ҳароратни тушурувчи парацетамол билан ҳам худди ўша инқироз, вой йўғей, узр, les tensions d’approvisionnement кузатилмоқда.
Айтганча, шамолланишда даволаниш учун лимонли иссиқ чой, иссиқ ванна ва яна бошқа халқ табобати усулларига умид қилмаган яхшироқ.
Бир вақтлар мутлақо ва юз фоиз электр ишлаб чиқариш ишлари бўйича суверен держава бўлган Франция бугун ўша электрни йилда 213 кун импорт қилади. Бу ҳақида аламлар ва тарихий қудратини қўмсаб “Фигаро” нашри ёзмоқда.
Бу вақтлар “Монд” қишда электр узилишлари хавфи ҳар қачонгидан ҳам юқори эканлиги ва турли пиарчилар амалдорларга (французларни безовта қилмаслик ва уларнинг жамоавий руҳиятига оғир ботмаслиги учун) “тармоқ кучланишини пасайтириш” иборасидан фойдаланишни тавсия қилишган бўлса, бугун улар ўша раҳбарларни ҳақиқатга икки кўзлари билан қарашга чорлашмоқда.
Ноябрь ойи бошида "Bloomberg" ҳеч қандай кинояларсиз таъкидлади: “француз энергетикасида бўлиб ўтаётган ҳодисаларда Путинни айблаш керак эмас. Бу голни дарвозаларига французларнинг ўзлари киритишган”. Ва агентликнинг қўшимча қилишича, бир пайтлар “миллий энергетиканинг марваридлари – атом электр станцияларини ишлаб чиқариш яна пастга қараб қайта кўриб чиқилган”.
Реакторларни ишга туширишни тезлаштириш бўйича ишонтириш, сўров ва талаблар профилактика мақсадида тўхтатилганига қарамай, ушбу объектлар хавфсизлиги учун масъуллар амалдаги қоидаларни бузмасликлари ва объектлар ҳокимиятдагилар талаб қилганда эмас, балки тайёр бўлганда ишга туширилишини айтишди.
Агар қиш совуқ бўлса, яъни иссиқликни (жуда) яхши кўрадиган европаликлар ўрганган ҳарорат меъёрларидан паст бўлса, кўп қизиқарли ишлар содир бўлиши аниқ. Масалан, романтикларнинг сўзларига кўра чироқлар шаҳри бўлмиш Париж худди шу чироқларини ўчириб қўйиши мумкин. Чунки электр жуда кам, ундан фойдаланишни истайдиганлар эса кўп.

Қоронғуда, совуқ хонада, баланд ҳарорат билан дорисиз, имкониятсиз ўтириш - бу авваллари учинчи дунё мамлакатлари (европаликлар енгил нафрат билан бошқаларни шундай аташарди) га хос бўлган одат эди.

Бир пайтлар сайёрамизнинг энг қудратли иқтисодиёти ва барча имтиёзлардан баҳраманд бўлган олтин ярим миллиарднинг ўзи бугун кўз очиб юмгунча- спринтер тезлигида ўша учинчи дунёга айланди. Ва бу зинапоядан тепага чиқиш учун қанча вақт керак бўлади, ҳеч ким билмайди ва умуман бу ҳақда ўйлашдан қўрқишади.
Янгиликлар лентаси
0