Дзюдо: Бугун Ўзбекистон чемпионати бошланади

© НОК УзбекистанаСборная Узбекистана по дзюдо
Сборная Узбекистана по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Чемпионат пойтахтдаги "Универсал" спорт саройида бўлиб ўтади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланади. Пойтахтдаги "Универсал" спорт саройи дзюдо бўйича катталар ўртасидаги чемпионатга мезбонлик қилади, дея хабар берди Спортни ривожлантириш вазирлиги.
Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сара дзюдочилар уч кун давомида жами 14 та (7 та аёллар, 7 та эркаклар) вазнда йилни Ўзбекистон чемпиони сифатида якунлаш учун баҳс олиб боради.
Бугун эркаклар ўртасида -60, -66, аёлларда эса -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.
Маълумот учун, чемпионат 25 ноябрга қадар давом этади. Унда Республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Беллашувларнинг холис баҳоланишини таъминлаш мақсадида хорижлик рефериларнинг ташрифи ҳам кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0