https://sputniknews.uz/20221122/qirgiziston-kazinolarga-tashrif-buyuruvchilar-uchun-vizani-bekor-qilmoqchi-30169038.html
Қирғизистон казиноларга ташриф буюрувчилар учун визани бекор қилмоқчи
Қирғизистон казиноларга ташриф буюрувчилар учун визани бекор қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакат ушбу лойиҳа инвестицияларни жалб этиш ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилганини тушунтирган. 22.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-22T21:13+0500
2022-11-22T21:13+0500
2022-11-22T21:13+0500
дунёда
қирғизистон
садир жапаров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/947/12/9471259_0:322:3069:2048_1920x0_80_0_0_37acdf322ec0b405b5067bf4e109b1af.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси республикага казинога ташриф буюриш учун келган хорижликлар учун визаларни бекор қилишни таклиф қилмоқда, тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.Ҳужжатга кўра, мазкур қонун лойиҳасининг мақсади “келишдан мақсади Қирғизистон республикаси ҳудудидаги махсус қимор ўйинлари зоналарига ташриф буюриш бўлган чет эл фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш”дир.Ҳужжатда қимор ўйинлари зонаси чегараларини бузган хориж фуқаролари учун жавобгарлик жорий этиш ҳам таклиф қилинган. Бунинг учун уларга катта миқдорда жарима солиниши ёки улар икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.Қирғизистонда қимор ўйинларига рухсат берувчи қонун ёзда президент Садир Жапаров томонидан имзоланган эди. Биринчи казинолар Иссиқкўл курорт қирғоғида пайдо бўлиши режалаштирилган. Қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, казинода фақат хорижликлар ўйнаши мумкин бўлади.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/947/12/9471259_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_417f8eeafd033aad4c170a8664be3de1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, садир жапаров
дунёда, қирғизистон, садир жапаров
Қирғизистон казиноларга ташриф буюрувчилар учун визани бекор қилмоқчи
Мамлакат ушбу лойиҳа инвестицияларни жалб этиш ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилганини тушунтирган.
ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси республикага казинога ташриф буюриш учун келган хорижликлар учун визаларни бекор қилишни таклиф қилмоқда, тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига
қўйилган.
“Ихтисослашган қимор зонаси ҳудудига келган чет эл фуқаролари Қирғизистон республикасига киришлари ва Қирғизистон республикасидан визасиз ва амалдаги ҳужжатни расмийлаштирмасдан чиқиб кетишлари мумкин. Ихтисослаштирилган қимор зонаси ҳудудига келган чет эл фуқаролари Қирғизистон республикасига киришда ва Қирғизистон республикасидан чиқиб кетишда фуқаронинг шахсини тасдиқлаш учун амалдаги ҳужжатни тақдим этиши шарт”, - дейилади қонун лойиҳасида.
Ҳужжатга кўра, мазкур қонун лойиҳасининг мақсади “келишдан мақсади Қирғизистон республикаси ҳудудидаги махсус қимор ўйинлари зоналарига ташриф буюриш бўлган чет эл фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш”дир.
“Ушбу лойиҳа инвестицияларни жалб этиш ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган”, дейилади қонун лойиҳасида.
Ҳужжатда қимор ўйинлари зонаси чегараларини бузган хориж фуқаролари учун жавобгарлик жорий этиш ҳам таклиф қилинган. Бунинг учун уларга катта миқдорда жарима солиниши ёки улар икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Қирғизистонда қимор ўйинларига рухсат берувчи қонун ёзда президент Садир Жапаров томонидан имзоланган эди. Биринчи казинолар Иссиқкўл курорт қирғоғида пайдо бўлиши режалаштирилган. Қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, казинода фақат хорижликлар ўйнаши мумкин бўлади.