https://sputniknews.uz/20221122/mgimoning-toshkentdagi-filialida-rus-tili-boyicha-xalqaro-konferentsiya-bolib-otdi-30160544.html
МГИМОнинг Тошкентдаги филиалида рус тили бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди
МГИМОнинг Тошкентдаги филиалида рус тили бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассислар рус тилини ўқитишнинг энг яхши усулларини тақдим этди, турли ижтимоий-маданий шароитларда ўқитишга ёндашувларни муҳокама қилди. 22.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-22T16:10+0500
2022-11-22T16:10+0500
2022-11-22T16:10+0500
жамият
тошкент
рус тили
халқаро конференция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/16/30158052_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_756828f8d7cef75b9b3e2a7a6d89bc19.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО)нинг Тошкент шаҳридаги филиалида “Рус тилини хорижий тил сифатида ўқитишнинг жаҳон амалиёти. Самарали ёндашувлар ва ижтимоий-маданий контекст” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.Форумда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Хитой, Корея ва Туркиядан 200 га яқин таълим ташкилотлари раҳбарлари, ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари иштирок этди.Мутахассислар рус тилини ўқитишнинг энг яхши усулларини тақдим этди, турли ижтимоий-маданий шароитларда ўқитишга ёндашувларни муҳокама қилди.Форум иштирокчилари рус тили ва адабиётини ўқитишда замонавий онлайн технологияларга алоҳида эътибор қаратди. Таълим саноати маркази, “Яндекс” компанияси ва бошқа таълим платформалари вакиллари ўзларининг таълим лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди.Ўқитувчилар Педагогика маҳорат маркази мутахассисларининг маҳорат дарслари ва маърузаларида, мактаб ўқувчилари эса интеллектуал лингвистик ўйинларда қатнашиш имконига эга бўлди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/16/30158052_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_24d13a791da35d4c0029ee6d5b6f9e38.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, рус тили, халқаро конференция
жамият, тошкент, рус тили, халқаро конференция
МГИМОнинг Тошкентдаги филиалида рус тили бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди
Мутахассислар рус тилини ўқитишнинг энг яхши усулларини тақдим этди, турли ижтимоий-маданий шароитларда ўқитишга ёндашувларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО)нинг Тошкент шаҳридаги филиалида “Рус тилини хорижий тил сифатида ўқитишнинг жаҳон амалиёти. Самарали ёндашувлар ва ижтимоий-маданий контекст” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар
бермоқда.
Форумда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Хитой, Корея ва Туркиядан 200 га яқин таълим ташкилотлари раҳбарлари, ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари иштирок этди.
“Конференция мавзуси айниқса, рус тилини ўқитиш даражасини ошириш талаби ҳам, имкони ҳам бор Ўзбекистонда муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда рус тили маданият ва дунёқараш элементи ҳисобланади. Бу мамлакатларимизни боғлайдиган ва келажакда муносабатларимизни мустаҳкамлайдиган асосий омилдир”, - деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов.
Мутахассислар рус тилини ўқитишнинг энг яхши усулларини тақдим этди, турли ижтимоий-маданий шароитларда ўқитишга ёндашувларни муҳокама қилди.
Форум иштирокчилари рус тили ва адабиётини ўқитишда замонавий онлайн технологияларга алоҳида эътибор қаратди. Таълим саноати маркази, “Яндекс” компанияси ва бошқа таълим платформалари вакиллари ўзларининг таълим лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди.
Ўқитувчилар Педагогика маҳорат маркази мутахассисларининг маҳорат дарслари ва маърузаларида, мактаб ўқувчилари эса интеллектуал лингвистик ўйинларда қатнашиш имконига эга бўлди.