https://sputniknews.uz/20221122/indoneziyada-zilzila-qurbonlari-soni-250-nafardan-oshib-ketdi-30165456.html
Индонезияда зилзила қурбонлари сони 250 нафардан ошиб кетди
Индонезияда зилзила қурбонлари сони 250 нафардан ошиб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Зилзила қурбонлари сони ортишда давом этяпти. Маълумотлар мунтазам янгиланяпти. 22.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-22T19:54+0500
2022-11-22T19:54+0500
2022-11-22T20:19+0500
индонезия
зилзила
табиий офат
қурбонлар
фавқулодда ҳолат
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/16/30167675_0:0:640:360_1920x0_80_0_0_3744b7acf1411943fdbad9a73c55efdc.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Индонезиянинг Чианжур шаҳрида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 268 нафарга етди. Бу ҳақда “Detik” портали мамлакат табиий офатларни назорат қилиш хизмати раҳбарига таяниб, хабар берди.Табиий офат оқибатида камида 377 киши жароҳатланган, 31 киши бедарак йўқолган. 2300 дан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган. Зилзиланинг ҳалокатли кучи силкиниш эпимарказининг юзароқда жойлашгани билан боғлиқ. Бундан ташқари, зилзила камида битта қишлоқни қамраб олган кўчкини келтириб чиқарди.Сухарьянто, шунингдек, 122 нафар қурбоннинг шахси аниқланганини айтди. Идентификация жараёни давом этмоқда.Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Ғарбий Ява провинциясининг Чианжур округининг жануби-ғарбий қисмида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлганди.Индонезия “Олов ҳалқаси”да жойлашгани сабабли тез-тез зилзилалар, вулқон отилиши ва цунамилардан азият чекади. Бу Тинч океанини ўраб турган 40 минг километр узунликдаги вулқонлар ва тектоник ёриқлар айланасидир. Айнан “Олов ҳалқаси”да сайёрадаги инсониятга маълум бўлган бир ярим мингга яқин вулқонларнинг деярли 90 фоизи жойлашган. Ер юзидаги барча зилзилаларнинг 90 фоизи ку ерда содир бўлади.2022 йил февраль ойида Индонезиянинг Ғарбий Суматра шаҳрида содир бўлган 6,2 магнитудали зилзила оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, 460 дан ортиқ киши жароҳатланди.2021 йил январь ойида Индонезиянинг Ғарбий Сулавеси провинциясида содир бўлган 6,2 магнитудали зилзила оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 6500 га яқин киши жароҳатланган эди.
индонезия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Число жертв землетрясения в Индонезии превысило 250 человек
Sputnik Ўзбекистон
Число жертв землетрясения в Индонезии превысило 250 человек
2022-11-22T19:54+0500
true
PT2M07S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/16/30167675_80:0:560:360_1920x0_80_0_0_e858c298cd6b9c342291986757ba6945.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
индонезия, зилзила, табиий офат, қурбонлар, фавқулодда ҳолат, видео, дунёда
индонезия, зилзила, табиий офат, қурбонлар, фавқулодда ҳолат, видео, дунёда
Индонезияда зилзила қурбонлари сони 250 нафардан ошиб кетди
19:54 22.11.2022 (янгиланди: 20:19 22.11.2022) Зилзила қурбонлари сони ортишда давом этяпти. Маълумотлар мунтазам янгиланяпти.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Индонезиянинг Чианжур шаҳрида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 268 нафарга етди. Бу ҳақда “Detik” портали мамлакат табиий офатларни назорат қилиш хизмати раҳбарига таяниб,
хабар берди.
Табиий офат оқибатида камида 377 киши жароҳатланган, 31 киши бедарак йўқолган. 2300 дан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган. Зилзиланинг ҳалокатли кучи силкиниш эпимарказининг юзароқда жойлашгани билан боғлиқ. Бундан ташқари, зилзила камида битта қишлоқни қамраб олган кўчкини келтириб чиқарди.
“Биз ҳозирда 268 киши вафот этганини биламиз. Маълумотлар мунтазам янгиланиб боради”, - деди хизмат раҳбари Сухарьянто бугун онлайн матбуот анжуманида.
Сухарьянто, шунингдек, 122 нафар қурбоннинг шахси аниқланганини айтди. Идентификация жараёни давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Ғарбий Ява провинциясининг Чианжур округининг жануби-ғарбий қисмида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Индонезия “Олов ҳалқаси”да жойлашгани сабабли тез-тез зилзилалар, вулқон отилиши ва цунамилардан азият чекади. Бу Тинч океанини ўраб турган 40 минг километр узунликдаги вулқонлар ва тектоник ёриқлар айланасидир. Айнан “Олов ҳалқаси”да сайёрадаги инсониятга маълум бўлган бир ярим мингга яқин вулқонларнинг деярли 90 фоизи жойлашган. Ер юзидаги барча зилзилаларнинг 90 фоизи ку ерда содир бўлади.
2022 йил февраль ойида Индонезиянинг Ғарбий Суматра шаҳрида содир бўлган 6,2 магнитудали зилзила оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, 460 дан ортиқ киши жароҳатланди.
2021 йил январь ойида Индонезиянинг Ғарбий Сулавеси провинциясида содир бўлган 6,2 магнитудали зилзила оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 6500 га яқин киши жароҳатланган эди.