Анжей Дуда Россия билан уруш бўлишини хоҳламаслигини айтди

© AFP / KENZO TRIBOUILLARDПрезидент Польши Аджей Дуда
Президент Польши Аджей Дуда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Мен русларни айбламайман, бу уруш. Менимча, бу урушда ҳар икки томон бир-бирини айблайди, дейди Дуда.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Польша мамлакат ҳудудига Украина ракетаси қулагани учун Россия билан уруш бўлишини истамайди. Бу ҳақда президент Aнжей Дуда ўзини Франция президенти Эммануэль Макрон деб таништирган россиялик пранкерлар Вован ва Лексус билан билан суҳбатда маълум қилди.

“Ишонинг, мен жуда эҳтиёткорман. Мен русларни айбламайман, бу уруш. Менимча, урушда ҳар икки томон бир-бирини айблайди. Сизнингча, менга Россия билан уруш керакми? Йўқ, мен буни хоҳламайман. Мен Россия билану урушни хоҳламайман ва мен жуда эҳтиёткорман, ишонинг, жуда эҳтиёткорман”, деди Дуда.

Дуданинг сўзларига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский содир бўлган воқеада Россияни айбламоқда.
“Унинг айтишича, улар бу руслар томонидан учирилган Россия ракетаси эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмоқда. Ва у бу Украина ракетаси бўлиши мумкин эмаслигини айтди. У далиллари борлигини айтди”, деди президент.
Бундан ташқари, Дуданинг айтишича, AҚШ президенти Жо Байден унга терговда иштирок этиш учун экспертларни юборишга ваъда берган.
Ўтган сешанба куни Польша ОAВи Украина билан чегарадаги Люблинск воеводасига иккита ракета қулагани ҳақида хабар берган эди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
AP агентлиги маълумотларига кўра, булар Россия ракеталарини тутиб олиш учун учирилган Украина ракеталари бўлган.
Шу билан бирга, воқеадан сўнг дарҳол Польша ТИВ Россияда ишлаб чиқарилган ракеталар қулаганини маълум қилган ва Россия элчиси идорага чақирилган. Шу билан бирга, президент Aнжей Дуда ҳозирча аниқ маълумот йўқлигини таъкидлаган. Воқеадан кейин Варшава асосий шартноманинг тўртинчи моддасига мувофиқ НAТО кенгашини чақирган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбийлар Украина-Польша чегараси ҳудудидаги нишонларга зарба бермаганини таъкидлаган ва Варшаванинг Москва иштироки ҳақидаги барча баёнотларини провокация деб атаган.
AҚШ президенти Жо Байденнинг G7 давлатлари етакчиларининг фавқулодда йиғилиши якунлари бўйича сўзларига кўра, дастлабки маълумотлар қулаган ракета Россия қўшинлари томонидан учирилганини тасдиқламайди.
Чоршанба куни Польша президенти Aнжей Дуда ҳам ракеталар Украинага тегишли бўлиши эҳтимоли юқори эканлигини тан олган.
Янгиликлар лентаси
0