https://sputniknews.uz/20221121/uchta-onkologiya-markazi-toshkentdagi-bitta-kompleksga-birlashtiriladi-30143807.html
Учта онкология маркази Тошкентдаги битта комплексга бирлаштирилади
Учта онкология маркази Тошкентдаги битта комплексга бирлаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Бу ерда Тошкент шаҳри ва вилояти фуқаролари учун тиббий йўлланмасиз, бошқа ҳудудлардан келган беморлар учун йўлланма асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади. 21.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-21T20:13+0500
2022-11-21T20:13+0500
2022-11-21T20:13+0500
жамият
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/924/67/9246740_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_9302d4b2e916be5cd1f2f144f2dc3be1.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Шифокорлар кўчасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси қурилмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.Янги комплекс таркибига:Бу ерда Тошкент шаҳри ва вилояти фуқаролари учун тиббий йўлланмасиз, бошқа ҳудудлардан келган беморлар учун йўлланма асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.Бино 8 қаватдан иборат. Унда стационар даволаниш учун 650 ўрин бор. Кундузги стационар 100 ўринли. Поликлиникаси эса 500 қатновга мўлжалланган. Ягона комплексда 17 та янги клиник бўлим фаолияти йўлга қўйилади. Жумладан, мамлакатда илк бор суяк кўмиги трансплантацияси бўлими очилади.Онкология тизимини, жумладан, ушбу комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлашга 80 миллион доллар маблағ ажратилмоқда. Марказда 16 та реанимацион ва операцион хоналар энг сўнгги технологиялар билан таъминланади. Интенсив терапия бўлими юрак мониторлари, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ва бошқалар билан жиҳозланган консолли функционал ётоқларга эга бўлади.Турли тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган 5 та онкология кафедраси бирлашиб, ягона методик марказга айланади. Илк бор ядро тиббиёти кафедраси ташкил этилади. Комплексда 9 та бункердан иборат радиотерапия арсенали ишга туширилади. Бирида тўхталишлар юз берган тақдирда ҳам бошқалари унинг ўрнини тўлдириши натижасида даво муолажаси узлуксизлиги таъминланади. Беморлар учун дори-дармон тайёрлаш ва етказишнинг янгича тизими амалиётга татбиқ этилади.Янги комплекс 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/924/67/9246740_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_b3543a1335bf404414b704e24ff99ee5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент
Учта онкология маркази Тошкентдаги битта комплексга бирлаштирилади
Бу ерда Тошкент шаҳри ва вилояти фуқаролари учун тиббий йўлланмасиз, бошқа ҳудудлардан келган беморлар учун йўлланма асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Шифокорлар кўчасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси қурилмоқда, деб
хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Тошкент шаҳар Фаробий кўчаси 383-уй);
марказнинг пойтахт филиали (Тошкент шаҳар Боғистон кўчаси 1/71-уй);
марказнинг Тошкент вилояти филиали (Тошкент шаҳар Тахтапул дарвоза кўчаси, 341-уй) киради.
Бу ерда Тошкент шаҳри ва вилояти фуқаролари учун тиббий йўлланмасиз, бошқа ҳудудлардан келган беморлар учун йўлланма асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.
Бино 8 қаватдан иборат. Унда стационар даволаниш учун 650 ўрин бор. Кундузги стационар 100 ўринли. Поликлиникаси эса 500 қатновга мўлжалланган. Ягона комплексда 17 та янги клиник бўлим фаолияти йўлга қўйилади. Жумладан, мамлакатда илк бор суяк кўмиги трансплантацияси бўлими очилади.
Онкология тизимини, жумладан, ушбу комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлашга 80 миллион доллар маблағ ажратилмоқда. Марказда 16 та реанимацион ва операцион хоналар энг сўнгги технологиялар билан таъминланади. Интенсив терапия бўлими юрак мониторлари, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ва бошқалар билан жиҳозланган консолли функционал ётоқларга эга бўлади.
Турли тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган 5 та онкология кафедраси бирлашиб, ягона методик марказга айланади. Илк бор ядро тиббиёти кафедраси ташкил этилади. Комплексда 9 та бункердан иборат радиотерапия арсенали ишга туширилади. Бирида тўхталишлар юз берган тақдирда ҳам бошқалари унинг ўрнини тўлдириши натижасида даво муолажаси узлуксизлиги таъминланади. Беморлар учун дори-дармон тайёрлаш ва етказишнинг янгича тизими амалиётга татбиқ этилади.
Янги комплекс 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда.