Тошкентнинг 10 та марказий кўчасидаги пулли тўхташ жойлари қандай бўлади – фото

© Пресс-служба Главного управления транспорта и дорожно-транспортной инфраструктуры ТашкентаНа десяти центральных улицах Ташкента организуют платные парковки
На десяти центральных улицах Ташкента организуют платные парковки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг 10 та марказий кўчасида йўл бўйи пулли тўхташ жойлари ташкил этилмоқда. Имконияти чекланган шахслар учун “парковка” бепул бўлиши айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Пойтахт транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси шаҳарнинг 10 та марказий кўчасидаги йўл бўйи пулли тўхташ жойларини қандай ташкил этилишини кўрсатди.
Жорий йилда автомобилларнинг 2251 пулли тўхташ жойи ташкил этилиши кутилмоқда. Бунинг учун 57 та паркомат ўрнатилади. 2 та паркон ва 2 эвакуатор харид қилинади.
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, қуйидаги кўчаларда давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пулли тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган:
1.
Глинка кўчаси (Нукус кўчасидан Шота Руставели кўчасига қадар) - тўхташ жойи сиғими 202 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 20 та.
2.
Братислава кўчаси (Шота Руставели кўчасидан Бобур кўчасига қадар) – тўхташ жойи сиғими 84 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 2 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 8 та.
3.
Миробод кўчаси (Нукус кўчасидан Шароф Рашидов кўчасига қадар) – тўхташ жойи сиғими 385 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 35 та.
4.
Авлиёота кўчаси (Нукус кўчасидан Миробод кўчасига қадар) – тўхташ жойи сиғими 150 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 15 та.
5.
Тарас Шевченко кўчаси (Туркистон кўчасидан Бухоро кўчасига қадар) – тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та.
6.
Саид Барака кўчаси (Ойбек кўчасидан Истиқбол кўчасига қадар) - тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та.
7.
Моштабиб кўчаси (Амир Темур кўчасидан Истиқбол кўчасига қадар) - тўхташ жойи сиғими 165 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 16 та.
8.
Фидокор кўчаси (Ойбек кўчасидан Амир Темур кўчасига қадар) - тўхташ жойи сиғими 120 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 12 та.
9.
Содиқ Азимов кўчаси (Амир Темур кўчасидан Ўзбекистон овози кўчасига қадар) - тўхташ жойи сиғими 324 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 32 та.
10.
Якуб Колас кўчаси (Амир Темур кўчасидан Буюк Турон кўчасига қадар) - Якуб Колас кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 180 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 18 та.
Таъкидланишича, имконияти чекланган шахслар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланиш бепул этиб белгилаш режалаштирилган.
© Пресс-служба Главного управления транспорта и дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента
На десяти центральных улицах Ташкента организуют платные парковки - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Пресс-служба Главного управления транспорта и дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента
На десяти центральных улицах Ташкента организуют платные парковки - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Пресс-служба Главного управления транспорта и дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента
На десяти центральных улицах Ташкента организуют платные парковки - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Пресс-служба Главного управления транспорта и дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента
На десяти центральных улицах Ташкента организуют платные парковки - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Пресс-служба Главного управления транспорта и дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента
На десяти центральных улицах Ташкента организуют платные парковки - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Пресс-служба Главного управления транспорта и дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента
На десяти центральных улицах Ташкента организуют платные парковки - Sputnik Ўзбекистон
6/6
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ушбу тизимни йўлга қўйган бир қанча мамлакатлар, жумладан, Россия тажрибаси таҳлил қилинган.
Пулли тўхташ жойларини жорий этишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборатлиги маълум қилинган:
- тўхташ жойларини топишнинг осонлашиши;
- пулли тўхташ жойлари худудларида бўш жойларнинг мавжудлиги;
- автомобиль тўхташ жойлари мавжуд бўлган кўчаларида автортанспорт воситасининг айланма ҳаракати жадаллашиши;
- автомобилда шаҳар марказида бир нуқтадан иккинчи нуқтага бориш вақтининг камайиши;
- тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликлари камлиги сабабли ҳаракат тезлиги ошади;
- жамоат транспортидан фойдаланиш жозибадорлигининг ошиши;
- пиёдалар учун қулайликлар яратилиши.
Парковка для инвалидов в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2022
Тошкентда пуллик тўхташ жойлари ва автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0