Сирдарёда янги иссиқлик электр станция ишга туширилди

© Энергетика вазирлигиСирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси
Сирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Oбуна бўлиш
Янги станция 20 ноябрь куни соат 10:22да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станция ишга туширилди. У йилига 1,7 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Янги газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг қуввати 220 МВт бўлиб, у вилоятнинг Ховос туманида Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси томонидан қурилган.
Янги станция 20 ноябрь куни соат 10:22да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.
© Энергетика вазирлигиСирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси
Сирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Сирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси
“Станцияда ўрнатилган қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига йилига 150 млн метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ билан қўшимча 685 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади”, дейилади хабарда.
Станция қурилиши давомида 700 нафаргача, ишга тушгандан кейин эса 100 нафар янги иш ўрни яратилди.
© Энергетика вазирлигиСирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси
Сирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Сирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станцияси
Маълумот учун, 29 март куни Ўзбекистон ва Туркия президентлари томонидан мазкур электр станция қурилишига старт берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0