Қасим-Жомарт Тоқаев сайловчиларнинг 85 фоиздан ортиқ овозини қўлга киритди - тафсилотлар

© Foto : РОШТокаев в республиканском общественном штабе своих сторонников
Токаев в республиканском общественном штабе своих сторонников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида 69,43 фоиз фуқаро овоз бериш жараёнларида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев сайловчиларнинг 85 фоиздан ортиқ овозини қўлга киритди. Бугун Марказий сайлов комиссияси сайловларнинг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилади, дея хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Қайд этилишича, Қозоғистонда 11,95 миллион сайловчи бор. Уларнинг 69,43 фоизи овоз бериш жараёнларида иштирок этди.
Республика бўйича 10 минг 101та сайлов участкаси ўз фаолиятини олиб борди, шу жумладан хорижда 53 мамлакатда 68та сайлов участкаси очилди.
Сайловчиларнинг иштироки бўйича энг юқори кўрсаткич Жетису вилояти (81,42%) ва Қизилўрда вилоятида (81,07 %) қайд этилди. Мазкур кўрсатгич Остонада 48,6% ни, Олмаотада эса 28,72%га тенг бўлди. Аксарият ҳудудларда сайловчиларнинг иштироки 70 фоиздан ошди.
Сайловда жами 641 нафар халқаро кузатувчи аккредитация қилинган. Сайловларни кузатиш бўйича энг йирик ташкилотлардан бири МДҲ мамлакатлари миссияси бўлиб, унинг таркибига МДҲнинг саккизта давлатидан 174 нафар кузатувчи киради.
Улар Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, КХШТ Парламент Ассамблеяси, Белорусь ва Россия Иттифоқи парламент ассамблеяси, шунингдек МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари ҳисобланади.
Маълумот учун, сайлов участкаларида овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 7:00да бошланиб, 20:00га қадар давом этди.
Янгиликлар лентаси
0