https://sputniknews.uz/20221121/ozbekistonlik-talabalar-moskvadagi-kino-festivalida-sovrindor-bolishdi-30134485.html
Ўзбекистонлик талабалар Москвадаги кино фестивалида совриндор бўлишди
Ўзбекистонлик талабалар Москвадаги кино фестивалида совриндор бўлишди
Sputnik Ўзбекистон
Москвада бўлиб ўтган 42 Халқаро БДКИ талабалар фестивалида ўзбекистонлик ёшлар махсус дипломга эга бўлишди. 21.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-21T17:44+0500
2022-11-21T17:44+0500
2022-11-21T17:44+0500
маданият
фильм
герасимов номидаги бутунроссия давлат кинематография институти
талабалар
москва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30134668_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_17cfe6d48a879fd472aa44442c717182.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик талабалар Москвадаги кино фестивалида иккита совринни қўлга киритишди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги хабар берди.Москвадаги Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ)да 42-халқаро талабалар фестивали бўлиб ўтди. Танлов дастурида БДКИ Тошкент филиали талабалари ўз фильмлари билан иштирок этишди.Фестиваль жами дунёнинг 47та кино университети ва 40 дан ортиқ давлат вакилларини қамраб олди. Танлов дастурида иштирок этиш учун 600дан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, улардан 60 таси саралаб олинди.БДКИ Тошкент филиалининг икки нафар талабаси қуйидаги совринларни қўлга киритди:Айтилишича, бу йил ҳакамлар ҳайъати раиси этиб Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сайланди. Ҳакамлар ҳайъати таркибига дунёнинг 6 давлатидан кино саноати вакиллари жалб қилинди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фестиваль доирасида “БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси бўлиб ўтганди. Унда ўзбекистонлик талабалар Тимур Муродовнинг “Кассета”, Феруз Баҳодировнинг “Уй”, Нурилло Нарзуллаевнинг “Яхши ният Моҳагул” ва Ғайрат Мўминовнинг “Битирувчилар” қисқа метражли фильмлари намойиш этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30134668_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_87ba3ac0d2c11c682c0a29c48e9bd154.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, фильм, герасимов номидаги бутунроссия давлат кинематография институти, талабалар, москва
маданият, фильм, герасимов номидаги бутунроссия давлат кинематография институти, талабалар, москва
Ўзбекистонлик талабалар Москвадаги кино фестивалида совриндор бўлишди
Москвада бўлиб ўтган 42 Халқаро БДКИ талабалар фестивалида ўзбекистонлик ёшлар махсус дипломга эга бўлишди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик талабалар Москвадаги кино фестивалида иккита совринни қўлга киритишди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги хабар
берди. Москвадаги Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ)да 42-халқаро талабалар фестивали бўлиб ўтди. Танлов дастурида БДКИ Тошкент филиали талабалари ўз фильмлари билан иштирок этишди.
Фестиваль жами дунёнинг 47та кино университети ва 40 дан ортиқ давлат вакилларини қамраб олди. Танлов дастурида иштирок этиш учун 600дан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, улардан 60 таси саралаб олинди.
БДКИ Тошкент филиалининг икки нафар талабаси қуйидаги совринларни қўлга киритди:
“Режиссёрлик” йўналиши 1 босқич талабаси Шерзод Назаров “Ипак йўлида” фильми учун “Таъсирчан кино ҳикояси учун” профессионал ҳакамлар ҳайъатининг махсус дипломи;
“Драматургия” йўналиши 2 босқич талабаси Тимур Муродов “Кассета” фильми учун “Инсон қадриятларини асраб-авайлагани учун” профессионал ҳакамлар ҳайъатининг махсус дипломи.
Айтилишича, бу йил ҳакамлар ҳайъати раиси этиб Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сайланди. Ҳакамлар ҳайъати таркибига дунёнинг 6 давлатидан кино саноати вакиллари жалб қилинди.
“Ўзбек талабалари ҳақида гап кетганда, объектив натижалар олиш мақсадида, овоз беришда қатнашишдан бош тортдим, ҳакамлар ҳайъати БДКИ Тошкент филиали талабалари Тимур Муродов ва Шерзод Назаровни ғолиб деб танлаганидан жуда хурсанд бўлдим. Ишончим комилки, бу Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида БДКИ филиалини очиш ҳақидаги ташаббусининг ёрқин натижасидир. Ишонаманки, ушбу ёш авлод тез орада Ўзбекистон кинематографлари сафига қўшилади”, дейди Фирдавс Абдухолиқов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фестиваль доирасида “БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси бўлиб ўтганди. Унда ўзбекистонлик талабалар Тимур Муродовнинг “Кассета”, Феруз Баҳодировнинг “Уй”, Нурилло Нарзуллаевнинг “Яхши ният Моҳагул” ва Ғайрат Мўминовнинг “Битирувчилар” қисқа метражли фильмлари намойиш
этилган.