https://sputniknews.uz/20221121/ozbekiston-wildberries-orqali-meva-sabzavot-eksportini-yolga-qoyishni-rejalashtirmoqda-30130514.html
Ўзбекистон “Wildberries” орқали мева-сабзавот экспортини йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон “Wildberries” орқали мева-сабзавот экспортини йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари “Wildberries” МЧЖ маркетплейси орқали мева-сабзавот маҳсулотларини жамланма экспорт қилишни ташкил этишни таклиф... 21.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-21T14:52+0500
2022-11-21T14:52+0500
2022-11-21T14:52+0500
иқтисод
мева-сабзавот
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30129454_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_6b12d6651db8c13e1969a9f8ae5de252.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россиянинг “Wildberries” маркетплейси (интернет дўкон) орқали мева-сабзавот маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вазирли матбуот хизмати хабар бермоқда.Тошкентда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Мирзаев ва “Wildberries” бош директори Татяна Бакальчук икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилган.Учрашувда Тошкент шаҳрида саралаш ва логистика марказларини қуриш масалалари ҳам муҳокама қилинган.Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозирда Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Тошкент, Самарқанд ва Андижонда учта агрологистика марказини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ва у “Wildberries” МЧЖга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари логистикасини ташкил этиш нуқтаи назаридан ушбу лойиҳани кўриб чиқишни таклиф қилди.Шунингдек, томонлар Ўзбекистон агросавдо порталини интеграциялаш, яъни майдонларни ўзаро интеграция қилиш имкониятларини кўриб чиқиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш масаласини муҳокама қилишди.Аввалроқ “Wildberries” Ўзбекистонда йирик савдо-логистика мажмуаси қуриши хабар қилинган эди.“Wildberries” - Россиянинг универсал форматдаги энг йирик онлайн гипермаркети. Бозорда кийим-кечак, пойабзал, электроника, болалар ва уй-рўзғор буюмлари ва ҳатто озиқ-овқат маҳсулотлари, косметика ва бошқа товарлар сотилади. “Wildberries” товарларни сотиш хизмати Ўзбекистонда 2022 йил февраль ойида ишлай бошлаган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30129454_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_286a8dc558c87d3254b27edfdb5456c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, мева-сабзавот, ўзбекистон
иқтисод, мева-сабзавот, ўзбекистон
Ўзбекистон “Wildberries” орқали мева-сабзавот экспортини йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари “Wildberries” МЧЖ маркетплейси орқали мева-сабзавот маҳсулотларини жамланма экспорт қилишни ташкил этишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россиянинг “Wildberries” маркетплейси (интернет дўкон) орқали мева-сабзавот маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вазирли матбуот хизмати
хабар бермоқда. Тошкентда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Мирзаев ва “Wildberries” бош директори Татяна Бакальчук икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилган.
“Шуҳрат Мирзаев “Wildberries” МЧЖ маркетплейси орқали мева-сабзавот маҳсулотларини жамланма экспорт қилишни ташкил этишни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.
Учрашувда Тошкент шаҳрида саралаш ва логистика марказларини қуриш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозирда Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Тошкент, Самарқанд ва Андижонда учта агрологистика марказини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ва у “Wildberries” МЧЖга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари логистикасини ташкил этиш нуқтаи назаридан ушбу лойиҳани кўриб чиқишни таклиф қилди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон агросавдо порталини интеграциялаш, яъни майдонларни ўзаро интеграция қилиш имкониятларини кўриб чиқиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш масаласини муҳокама қилишди.
Аввалроқ “Wildberries” Ўзбекистонда йирик савдо-логистика мажмуаси қуриши
хабар қилинган эди.“Wildberries” - Россиянинг универсал форматдаги энг йирик онлайн гипермаркети. Бозорда кийим-кечак, пойабзал, электроника, болалар ва уй-рўзғор буюмлари ва ҳатто озиқ-овқат маҳсулотлари, косметика ва бошқа товарлар сотилади. “Wildberries” товарларни сотиш хизмати Ўзбекистонда 2022 йил февраль ойида ишлай бошлаган.