Индонезияда 5,6 балли зилзила содир бўлди. Ўнлаб қурбонлар бор

© Getty ImagesСейсмограф. Землетрясение
Сейсмограф. Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Oбуна бўлиш
Табиий офатлардан азият чекиб келадиган Индонезияда бу сафар 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, минглаб уйлар зарар кўрди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Индонезияда бугун, 21 ноябрь куни содир бўлган 5,6 балли зилзила оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tempo.co сайти табиий офатлар оқибатини бартараф этиш агентлиги вакилига таяниб, хабар берди.
“Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Юзлаб, балки минглаб уйлар зарар кўрган. Ҳозиргача 44 киши ҳалок бўлди”, - деди Ғарбий Явадаги Чианжур шаҳри маҳаллий маъмурияти вакили.
Яқинда эпицентри айнан шу шаҳарда бўлган 5,4 магнитудали зилзила кузатилган эди.
Индонезия “Олов ҳалқаси”да жойлашгани сабабли тез-тез зилзилалар, вулқон отилиши ва цунамилардан азият чекади. Бу Тинч океанини ўраб турган 40 минг километр узунликдаги вулқонлар ва тектоник ёриқлар айланасидир. Айнан “Олов ҳалқаси”да сайёрадаги инсониятга маълум бўлган бир ярим мингга яқин вулқонларнинг деярли 90 фоизи жойлашган. Ер юзидаги барча зилзилаларнинг 90 фоизи ку ерда содир бўлади.
2022 йил февраль ойида Индонезиянинг Ғарбий Суматра шаҳрида содир бўлган 6,2 магнитудали зилзила оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, 460 дан ортиқ киши жароҳатланди.
2021 йил январь ойида Индонезиянинг Ғарбий Сулавеси провинциясида содир бўлган 6,2 магнитудали зилзила оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 6500 га яқин киши жароҳатланган эди.
Янгиликлар лентаси
0