https://sputniknews.uz/20221121/ekaterinburgda-ozbek-tilini-orgatish-boyicha-yakshanba-maktabi-tashkil-etildi--30125795.html
Екатеринбургда болаларга ўзбек тилини ўргатиш учун "Якшанба мактаби" ташкил этилди
Екатеринбургда болаларга ўзбек тилини ўргатиш учун "Якшанба мактаби" ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Екатеринбург шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасининг маълум қилишича, биринчи танишув дарсида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар иштирок этган. 21.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-21T13:22+0500
2022-11-21T13:22+0500
2023-04-05T18:41+0500
жамият
мактаб
ўқувчилар
ўзбек тили
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0e/14967178_0:52:1000:615_1920x0_80_0_0_b30b4f06267776dfea593f4c51c97bd6.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўзбек тилини ўргатиш бўйича "Якшанба мактаби" ташкил этилди. Ҳозирда ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган барча болаларни мазкур мактабга жойлаштириш имкониятлари ишлаб чиқилмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.Мактаб Урал федерал округида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик болаларни Ўзбекистонга, ўзбек тили ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий тарих ва маданиятни кенг тарғиб этиш мақсадида очилди.Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонанинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, дарсларда мазкур ҳудудда туғилиб ўсган, лекин ўзбек тилида сўзлашмайдиган болалар иштирок этмоқда.Биринчи танишув дарсида ўқувчиларга ўзбек тили тарихи, Ўзбекистонда туғилиб ўсган олим ва мутафаккирлар ҳақидаги маълумотлар ҳақида сўзлаб берилди."Якшанба мактаби"да болаларга ўзбек тилини ўргатиш учун педагог Нозима Йўлдошева жалб қилинди.Навбатдаги дарсларда қатнаниш истагини билдираётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бош консуллик ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган барча болаларни "Якшанба мактаби"га жойлаштириш имкониятларини ишлаб чиқмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0e/14967178_56:0:945:667_1920x0_80_0_0_a6740ea571ff3416b065ba27135776cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, ўқувчилар, ўзбек тили, россия
жамият, мактаб, ўқувчилар, ўзбек тили, россия
Екатеринбургда болаларга ўзбек тилини ўргатиш учун "Якшанба мактаби" ташкил этилди
13:22 21.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Екатеринбург шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасининг маълум қилишича, биринчи танишув дарсида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар иштирок этган.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўзбек тилини ўргатиш бўйича "Якшанба мактаби" ташкил этилди. Ҳозирда ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган барча болаларни мазкур мактабга жойлаштириш имкониятлари ишлаб чиқилмоқда, дея хабар берди
"Дунё" АА. Мактаб Урал федерал округида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик болаларни Ўзбекистонга, ўзбек тили ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий тарих ва маданиятни кенг тарғиб этиш мақсадида очилди.
Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонанинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, дарсларда мазкур ҳудудда туғилиб ўсган, лекин ўзбек тилида сўзлашмайдиган болалар иштирок этмоқда.
"Биринчи дарсга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар қамраб олинди. Дарслар бир ярим соат давом этади. Келажакда "Якшанба мактаби"ни бошқа ҳудудларда ҳам очишни режалаштирганмиз",- дея маълум қилди Бош консулхона.
Биринчи танишув дарсида ўқувчиларга ўзбек тили тарихи, Ўзбекистонда туғилиб ўсган олим ва мутафаккирлар ҳақидаги маълумотлар ҳақида сўзлаб берилди.
"Якшанба мактаби"да болаларга ўзбек тилини ўргатиш учун педагог Нозима Йўлдошева жалб қилинди.
Навбатдаги дарсларда қатнаниш истагини билдираётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бош консуллик ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган барча болаларни "Якшанба мактаби"га жойлаштириш имкониятларини ишлаб чиқмоқда.