Боррелнинг ғояси жиддий эмас - мутахассис Марказий Осиёни ЕИ билан боғлаш ҳақида

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишВременно исполняющий обязанности директора Института Дальнего Востока Российской академии наук (РАН), профессор Алексей Маслов во время брифинга в Международном мультимедийном пресс-центре МИА "Россия сегодня".
Временно исполняющий обязанности директора Института Дальнего Востока Российской академии наук (РАН), профессор Алексей Маслов во время брифинга в Международном мультимедийном пресс-центре МИА Россия сегодня. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Oбуна бўлиш
Мутахассис Европа ва Марказий Осиёни Россиясиз боғлаш мумкинлигини, аммо бу жуда қимматга тушишини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг Марказий Осиёни транспорт йўлаги орқали Россияни четлаб, Европа билан боғлаш ғояси бу кимнинг пули эвазига қурилади, янги йўлга эҳтиёж борми, деган саволларни юзага келтиради. Бу ҳақда шарқшунос олим, Москва давлат университети қошидаги Осиё ва Африка мамлакатлари институти директори Алексей Маслов Sputnik мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.
“Бир қарашда ажойиб ғоя бўлиб кўринади: Марказий Осиё давлатлари товарлари Европага юборилади. Аммо шу заҳоти қатор саволлар юзага келади ва унга Боррель жавоб бера олмайди.
Биринчидан, бу транспорт йўлаги кимнинг пулига қурилади? Негаки, транспорт йўлаклари дарҳол натижа бермайди. Масалан, темир йўл қанчалик тез ва сифатли қурилмасин, 40 баъзида 50 йилда самара бера бошлайди, яъни харажатнинг қопланиши секин кечади.
Фақатгина баъзи давлатлар, жумладан, Хитой ўн йилларга мўлжаллаб сармоя киритяпти ва шунчаки транспорт йўлаги қурмаяпти, унда ишловчиларни ўқитяпти ҳам, инфратузилма барпо қиляпти. Аслида Хитой “Камар ва йўл” лойиҳасига кўп йиллар давомида триллион доллар сарфлади. Шундай лойиҳалардан бири “Евроосиё йўлаги” деб аталади ва у Марказий Осиёдан ҳам ўтиб, минтақа маҳсулотларини Европага олиб чиқади.
Шу ўринда Марказий Осиё учун савол пайдо бўлди: мавжуд логистика йўлаги тўлдирилмасдан яна биттаси нега керак? Шундай экан, орзу қилиш бу ҳали бир нарса қуришга тайёр бўлиш, дегани эмас”, - дейди Маслов.
Мутахассис Марказий Осиё товарлари Хитой маҳсулотларининг ўрнини боса оладими, деган масала ҳам борлигини эслатиб, бу борада минтақа давлатлари “Осмоности” мамлакатига ҳар томондан ҳам тенг келавермаслигини қайд этди.
“Марказий Осиё Хитой маҳсулотлари тенг келолмайдиган маълум ҳажмдаги товарларни таклиф қилиши кераклигини тушуниш керак. Агарда Боррелнинг таклифи шунчаки Хитой товарларини Европадан сиқиб чиқариш учун бўлса, Марказий Осиё – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондаги товарлар номенклатураси Хитой маҳсулотлари билан тўлиқ мос келмайди.
Масалан, Хитойдан юборилаётган юқори технологияли товарлар: кўплаб станок ва ускуналарга. Агарда гап озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида бўлса, Хитой Европага бу тур маҳсулотларни айтарли етказиб бермайди, унинг ўзи бу борада йирик импортёр. Модомики масала нефть ва газда бўлса, Хитой Европага энергия ресурсларини етказиб берувчи ҳисобланмайди. Мақсад Қозоғистон нефтини Хитойга эмас, Европага йўналтириш бўлса, ё улкан қувур ётқизиш, ё денгизгача олиб бориш, у ердан танкерларда ташиш керак. Бу нархни оширади”, - дейди мутахассис.
Маслов янги йўлакдан кўзланган мақсад Россияни тўлалигича Европага маҳсулот етказиб беришдан узоқлаштириш бўлса, Боррелга харитага қарашни тавсия қилди. У Россия ва Хитой ўз-ўзидан Европанинг асосий маҳсулот етказиб берувчисига айланмаганини урғулади.
“Агарда гап Россияни тўлалигича Европага (маҳсулот – таҳр.) етказиб беришдан узоқлаштириш ҳақида кетаётган бўлса, Боррелга харитани синчковлик билан қарашни, Марказий Осиё қаердалигига эътибор беришни тавсия қилган бўлардим. У ердан қандай қилиб маҳсулот ташиш мумкин?! Уларни энг яқин портгача олиб бориш керак бўлади, масалан, ҳинд порти ёки яна ўша рус портлари, хитой портлари. У ердан Европага юбориш мумкин.
Вазият шундайки, Европага асосий маҳсулот етказиб берувчилар Россия Хитой ҳисобланади. Аммо бу улар бозорни эгаллаб олгани учун эмас. Балки Хитой йўллар учун йирик миқдорда пул ажратгани учун, Россия эса географик жиҳатдан Европага яқин ва маҳсулот етказиб бериши мумкин. Шундай экан, маҳсулотларни Россия ва Хитойни четлаб, Европага етказиш мумкин, аммо бу қимматга тушади”, дейди Алексей Маслов.
Аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ўз блогида Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Россияни четлаб ўтувчи транспорт йўлакларини қуриш тарафдори эканини ёзиб чиққанди. У шунингдек, минтақа давлатлари ҳам муносабатларни диферсификация қилишга тайёр эканини қўшимча қилган.
Унинг фикрига жавобан “Инфра Проекты” МЧЖ бошқарувчи ҳамкори Алексей Безбородов Боррелнинг Европа ва Марказий Осиё ўртасида Россияни четлаб йўлак қуриш лойиҳаси жиддий эмаслигини таъкидлади ва Европа дипломатияси раҳбари шунчаки географияни яхши билмайди, деб ҳазил қилди.
Янгиликлар лентаси
0