“Аёллар дафтари”га киритилган бошпанасизларга ижтимоий уй берилади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишПервый дом для переселения по программе реновации в Москве
Первый дом для переселения по программе реновации в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Oбуна бўлиш
Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларида яшовчи бошпанасиз, оғир шароитда яшаётган хотин-қизларга Тошкент вилоятидан уйлар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. “Аёллар дафтари”га киритилган бошпанасизларга ижтимоий уй берилади. Бу ҳақида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг етмиш учинчи cессиясида маълум қилинди.
Сессияда депутатлар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Лола Бойназарованинг “Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботини муҳокама қилишди.
Қайд этилишича, бошпанасиз, оғир шароитда яшаётган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани “Бордомкўл” МФЙда барпо этилган кўп қаватли уйлардан 29 та хонадон Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туман ҳокимликлари қошидаги “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан сотиб олинган.
Хонадонлар ижтимоий уй сифатида туман ҳокимликлари балансига ўтказилади. Уларни 5 йил муддатга “Аёллар дафтари”га киритилган бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларга ажратилиши кўзда тутилган.
“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига 57 минг 042 нафар хотин-қизлар киритилган. Ҳозирги кунда уларнинг 56 минг 114 нафарига, яъни қарийб 98,4 фоизига моддий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Умуман жами “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 52 млрд 308 млн сўм маблағ турли мақсадлар учун йўналтирилган.
Янгиликлар лентаси
0