https://sputniknews.uz/20221121/aqsh-tufayli-turkiya-harbiy-operatsiya-sanasini-ozgartirdi---oav-30130201.html
АҚШ туфайли Туркия ҳарбий операция санасини ўзгартирди - ОАВ
АҚШ туфайли Туркия ҳарбий операция санасини ўзгартирди - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Сурия шимолидаги ҳарбий операция ҳақидаги шифрланган маълумотлар АҚШ қўлига тушганидан сўнг Туркиу уни муддатидан олдин ўтказишга қарор қилди. 21.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-21T15:14+0500
2022-11-21T15:14+0500
2022-11-21T15:14+0500
дунёда
туркия
сурия
ироқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15081420_0:111:2000:1236_1920x0_80_0_0_700c9c81d77a1fbbfbba4d9a71279a8f.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Туркия Қуролли Кучларининг Сурия шимоли ва Ироқдаги ҳаво операцияси маълумотлари Америка томонидан қўлга киритилгани туфайли бир кун олдинга кўчирилди. Бу ҳақда “Yeni Şafak” газетаси манбаларга таяниб хабар берди.Аввалроқ Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия ва Ироқ шимолидаги ҳаво операцияси чоғида 89 та нишон йўқ қилинганини маълум қилганди.Анқара якшанба куни Сурия шимолида тақиқланган Курдистон ишчилар партиясининг (КИП) Сурия қанотига қарши ҳаво операцияси ўтказди. Ироқ шимолидаги каби Кобани шаҳрига ҳам зарбалар берилгани хабар қилинди.Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Истанбул марказидаги Истиқлол пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлганди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, 81 киши жароҳатланди. Терактни уюштиришда гумонланган Ахлам Албашир қўлга олинди, у “Курдистон ишчилар партияси”га (КИП, Туркияда террорчилик ташкилоти деб топилган) алоқадорлигини тан олган. Туркия ИИВ маълумотларига кўра, теракт уюштириш топшириғи Суриянинг Кобани шаҳридан келган.
туркия
ироқ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15081420_102:0:1899:1348_1920x0_80_0_0_e62720ad522df9465d41609355d1216a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия, сурия, ироқ
дунёда, туркия, сурия, ироқ
АҚШ туфайли Туркия ҳарбий операция санасини ўзгартирди - ОАВ
Сурия шимолидаги ҳарбий операция ҳақидаги шифрланган маълумотлар АҚШ қўлига тушганидан сўнг Туркиу уни муддатидан олдин ўтказишга қарор қилди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Туркия Қуролли Кучларининг Сурия шимоли ва Ироқдаги ҳаво операцияси маълумотлари Америка томонидан қўлга киритилгани туфайли бир кун олдинга кўчирилди. Бу ҳақда “Yeni Şafak” газетаси манбаларга таяниб
хабар берди.
“Yeni Safak” нашри томонидан олинган маълумотларга кўра, операция аввал якшанба оқшомига белгиланган эди. Бироқ, операция ҳақида огоҳлантирилган АҚШ расмийлари шифрланган хабарни олдиндан ўқишга эришгач, амалиёт бир кун олдинга кўчирилди. Туркия Қуролли Кучлари диққатини бир неча ойдан бери Ироқ шимолидаги операцияларга қаратгани боис, Сурияда бундай кенг кўламли операция кутилмаган эди. Бироқ, “ҳамманинг ўйинини барбод қилган” режа ёрдамида нишонларни бир вақтнинг ўзида икки нуқтага (Сурия ва Ироқ шимолида) зарба бериш мумкинлиги кўрсатилди”, - деб ёзади РИА Новости турк нашрига асосланиб.
Аввалроқ Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия ва Ироқ шимолидаги ҳаво операцияси чоғида 89 та нишон йўқ қилинганини маълум қилганди.
Анқара якшанба куни Сурия шимолида тақиқланган Курдистон ишчилар партиясининг (КИП) Сурия қанотига қарши ҳаво операцияси ўтказди. Ироқ шимолидаги каби Кобани шаҳрига ҳам зарбалар берилгани хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Истанбул марказидаги Истиқлол пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлганди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, 81 киши жароҳатланди. Терактни уюштиришда гумонланган Ахлам Албашир қўлга олинди, у “Курдистон ишчилар партияси”га (КИП, Туркияда террорчилик ташкилоти деб топилган) алоқадорлигини тан олган. Туркия ИИВ маълумотларига кўра, теракт уюштириш топшириғи Суриянинг Кобани шаҳридан келган.