Андижонда содир бўлган йирик ёнғин бартараф этилди - ФВВ

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг тахминан 400 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Кеча тунда Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 20 ноябрь куни соат 21:09да Андижон шаҳри "Ўрикзор" МФЙ 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 12та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3та автонарвон соат 21:18 да воқеа жойига етиб борди. Ёнғин соат 21:40да қуршаб олинди ва соат 22:25 да бартараф этилди.
Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг тахминан 400 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Айтилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0