https://sputniknews.uz/20221121/abu-dabida-ozbekiston-paviloni-ochildi-30121370.html
Абу Дабида Ўзбекистон павильони очилди
Абу Дабида Ўзбекистон павильони очилди
Sputnik Ўзбекистон
Абу дабида бўлиб ўтаётган “Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивалида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда - тафсилотлар. 21.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-21T11:29+0500
2022-11-21T11:29+0500
2022-11-21T13:13+0500
туризм
абу-даби
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30121937_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_6905bb872a69a6c85228c490d5857925.jpg
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида бошланган “Шайх Зоид” фестивалида “Ўзбекистон” павильони очилди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.“Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивали тўртинчи марта ташкил этилмоқда. У 18 ноябрдан 2023 йил 18 мартга қадар давом этади.Тадбир доирасида “Хуш келибсиз!” номи остида дронлар ва лазер чироқлари ҳамда Амирлик фавворалари шоулари, мушакбозлик, ҳарбий мерос мусиқаси, мерос мусобақалари ва қизиқарли спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.Фестиваль учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павилёнлари, янги қўшилган Санъат шаҳарчаси, “ Selfie street” майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павилёнлари ташкил этилди.Ўзбекистон павильони Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилиб, унда Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилишича, Ўзбекистон павильонида 6та турли ҳунармандчилик йўналишларида дўконлар ўз ишини олиб боради. Ўзбек ошпазлари миллий таомларни намойиш қилишади. Иштирокчилар эса мазкур таомларни сотиб олишлари мумкин бўлади. Тадбирда Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Самарқанддан йўлга чиққан ва айни дамда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган делегация ҳам иштирок этди."Ўзбекистон” павильонида мусиқий жамоалар, ҳунармандлар ҳамда ошпазлар иштироки таъминланган ҳолда мамлакатнинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинади.Айтилишича, тадбирда БААдаги Ўзбекистон фуқаролари, санъаткорлар гуруҳи ва блогерлар жамоаси билан биргаликда фестивал асосий майдони бўйлаб Ўзбекистон байроғи остида парад уюштирилди.
абу-даби
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30121937_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_46f5eb17c10efc2dc68df43352640a25.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, абу-даби, ўзбекистон
туризм, абу-даби, ўзбекистон
Абу Дабида Ўзбекистон павильони очилди
11:29 21.11.2022 (янгиланди: 13:13 21.11.2022) Абу дабида бўлиб ўтаётган “Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивалида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида бошланган “Шайх Зоид” фестивалида “Ўзбекистон” павильони очилди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар
берди. “Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивали тўртинчи марта ташкил этилмоқда. У 18 ноябрдан 2023 йил 18 мартга қадар давом этади.
Тадбир доирасида “Хуш келибсиз!” номи остида дронлар ва лазер чироқлари ҳамда Амирлик фавворалари шоулари, мушакбозлик, ҳарбий мерос мусиқаси, мерос мусобақалари ва қизиқарли спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Фестиваль учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павилёнлари, янги қўшилган Санъат шаҳарчаси, “ Selfie street” майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павилёнлари ташкил этилди.
Ўзбекистон павильони Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилиб, унда Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Sputnik мухбирига маълум қилишича, Ўзбекистон павильонида 6та турли ҳунармандчилик йўналишларида дўконлар ўз ишини олиб боради. Ўзбек ошпазлари миллий таомларни намойиш қилишади. Иштирокчилар эса мазкур таомларни сотиб олишлари мумкин бўлади.
Тадбирда Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Самарқанддан йўлга чиққан ва айни дамда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган делегация ҳам иштирок этди.
"Ўзбекистон” павильонида мусиқий жамоалар, ҳунармандлар ҳамда ошпазлар иштироки таъминланган ҳолда мамлакатнинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинади.
Айтилишича, тадбирда БААдаги Ўзбекистон фуқаролари, санъаткорлар гуруҳи ва блогерлар жамоаси билан биргаликда фестивал асосий майдони бўйлаб Ўзбекистон байроғи остида парад уюштирилди.