"Veolia Energy Tashkent" компанияси раҳбари ўзгарди

© Sputnik / Алексей ФилипповПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2022
Oбуна бўлиш
Пойтахт иссиқлик таъминоти тизимини бошқарадиган компания раҳбариятида ўзгариш рўй берди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. 18 ноябрь куни пойтахтнинг "Veolia Energy Tashkent" компанияси бош директори Aлександр Хасти оилавий сабабларга кўра ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот хизматининг хабар беришича, Aлишер Хаитметов бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. У компаниянинг молиявий директори лавозимида ишлаб келган.
Маълумот ўрнида, "Veolia Energy Tashkent" - пойтахт иссиқлик таъминоти тизимини бошқарадиган компания.
Янгиликлар лентаси
0