https://sputniknews.uz/20221120/ukraina-tomonidan-qurolli-shaxs-belarus-bilan-chegarani-noqonuniy-kesib-otdi-30114751.html
Украина томонидан қуролли шахс Беларусь билан чегарани ноқонуний кесиб ўтди
Украина томонидан қуролли шахс Беларусь билан чегарани ноқонуний кесиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Беларусь Украина ҳарбийлари чегарада провокация уюштиришда давом этаётганини маълум қилди. 20.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-20T20:31+0500
2022-11-20T20:31+0500
2022-11-20T20:31+0500
дунёда
беларусь
украина
чегара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30114985_0:132:3175:1917_1920x0_80_0_0_b98fa48755f1c36f1ef3c65aa2df094d.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Беларусь Давлат чегара қўмитаси Украина томонидан қуролли шахс чегарани ноқонуний кесиб ўтганини қайд этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.Хабарга кўра, украиналик ҳарбий хизматчи Беларусь ҳудудида бўлганида фото ва видеога олиш ишларини олиб борган, шунингдек, қор остида бирор нарсани қидирган ёки ўрнатган. Мазкур факт юзасидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.Беларусь чегара қўмитасининг хулосасига кўра, Украина ҳудудий мудофаа кучлари ва чегара яқинида жойлашган бошқа ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг паст интизоми чегарада қуролли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган провокацион вазиятларни юзага келтиради.
беларусь
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30114985_221:0:2952:2048_1920x0_80_0_0_e4d61526764c9e9747d1504d0b818c5f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, беларусь, украина, чегара
дунёда, беларусь, украина, чегара
Украина томонидан қуролли шахс Беларусь билан чегарани ноқонуний кесиб ўтди
Беларусь Украина ҳарбийлари чегарада провокация уюштиришда давом этаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Беларусь Давлат чегара қўмитаси Украина томонидан қуролли шахс чегарани ноқонуний кесиб ўтганини қайд этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар
берди.
“Украина ҳарбийлари Беларусь билан чегарада провокация қилишда давом этмоқда. Воқеа кеча, 19 ноябрь куни соат 16:00 атрофида (Москва вақти билан) содир бўлган. “Словечно” темир йўл назорат-ўтказиш пунктидаги видеокамера қуролланган шахснинг Украина ҳудудидаги чегара йўналиши бўйича ҳаракатланишини ёзиб олган. У темир йўл кўприги марказидан ўтиб, чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва Беларусь ҳудудига кирган”, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, украиналик ҳарбий хизматчи Беларусь ҳудудида бўлганида фото ва видеога олиш ишларини олиб борган, шунингдек, қор остида бирор нарсани қидирган ёки ўрнатган. Мазкур факт юзасидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Беларусь чегара қўмитасининг хулосасига кўра, Украина ҳудудий мудофаа кучлари ва чегара яқинида жойлашган бошқа ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг паст интизоми чегарада қуролли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган провокацион вазиятларни юзага келтиради.