https://sputniknews.uz/20221120/twitter-donald-trampning-sahifasini-qayta-tikladi-30108200.html
Twitter Дональд Трампнинг саҳифасини қайта тиклади
Twitter Дональд Трампнинг саҳифасини қайта тиклади
Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Twitter᾽даги саҳифаси 2021 йил бошида блоклаб қўйилган эди. 20.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-20T14:17+0500
2022-11-20T14:17+0500
2022-11-20T14:17+0500
дунёда
дональд трамп
илон маск
twitter
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0a/19177334_0:0:3000:1688_1920x0_80_0_0_5404c772923ef74fd6471ea412682d03.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Twitter᾽даги саҳифаси қайта тикланди.Куни кеча америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter᾽да Трампнинг аккаунтини блокдан чиқариш ёки чиқармаслик хусусида сўров ўтказганди.Сўровда 15 миллионга яқин фойдаланувчилар қатнашган. Сўровда қатнашгарларнинг 51,8 фоизи блокдан чиқаришни ёқлаб овоз берган, 48,2 фоизи эса қарши чиққан. Трампнинг ўзи бу сўровга муносабат билдириб, бу ижтимоий тармоққа қайтиш нияти йўқлигини билдирганди.2009 йил мартида яратилган Трамп саҳифасида унинг барча баёнотлари сақланиб қолинган. Сўнгги хабар 2021 йил 8 январда ёзилган.2021 йил бошида Twitter Трампга ўз хизматидан фойдаланишни тақиқлаб қўйганди. Бу ўша пайт давлат раҳбари бўлган Трампнинг тарафдорлари АҚШ Конгрессида бўлиб ўтган президент сайлови натижаларини тасдиқлашга тўсқинлик кўрсатишга уринишганидан кейин рўй берди. Сайловда Жо Байден ғолиб бўлганди. Twitter маъмурияти Трамп аккаунтини унинг твитлари одамларни тартибсизлик уюштиришга ундаши мумкин деган важ билан блоклаб қўйганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0a/19177334_96:0:2804:2031_1920x0_80_0_0_a36db89fdd0f7b21447311e767168ed8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дональд трамп, илон маск, twitter
дунёда, дональд трамп, илон маск, twitter
Twitter Дональд Трампнинг саҳифасини қайта тиклади
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Twitter᾽даги саҳифаси 2021 йил бошида блоклаб қўйилган эди.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Twitter᾽даги саҳифаси қайта тикланди.
Куни кеча америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter᾽да Трампнинг аккаунтини блокдан чиқариш ёки чиқармаслик хусусида сўров ўтказганди.
Сўровда 15 миллионга яқин фойдаланувчилар қатнашган. Сўровда қатнашгарларнинг 51,8 фоизи блокдан чиқаришни ёқлаб овоз берган, 48,2 фоизи эса қарши чиққан. Трампнинг ўзи бу сўровга муносабат билдириб, бу ижтимоий тармоққа қайтиш нияти йўқлигини билдирганди.
“Одамлар ўз фикрини билдирди. Трамп қайта тикланади”, - дея
ёзди Twitter компаниясининг янги эгаси Илон Маск.
2009 йил мартида яратилган Трамп саҳифасида унинг барча баёнотлари сақланиб қолинган. Сўнгги хабар 2021 йил 8 январда ёзилган.
2021 йил бошида Twitter Трампга ўз хизматидан фойдаланишни тақиқлаб қўйганди. Бу ўша пайт давлат раҳбари бўлган Трампнинг тарафдорлари АҚШ Конгрессида бўлиб ўтган президент сайлови натижаларини тасдиқлашга тўсқинлик кўрсатишга уринишганидан кейин рўй берди. Сайловда Жо Байден ғолиб бўлганди. Twitter маъмурияти Трамп аккаунтини унинг твитлари одамларни тартибсизлик уюштиришга ундаши мумкин деган важ билан блоклаб қўйганди.