https://sputniknews.uz/20221120/senat-30106587.html
Сенат “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади
Сенат “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжатда мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун белгиланган давлат божини икки баробарга камайтириш... 20.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-20T11:39+0500
2022-11-20T11:39+0500
2022-11-20T11:39+0500
сиёсат
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30106435_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a4a1822dcf75826ebe24a461d98084f8.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун кўриб чиқилиб маъқулланди.Қонун нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнларини тубдан соддалаштириш, давлат божидан озод қилиш, давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятларига аниқлик киритиш орқали инсонларга енгиллик яратишга қаратилган.Қонун билан вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган бўлиб, бу борада юзага келаётган муаммолар ҳал этилиши кўзда тутилган.Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган тўловлар миқдорини фуқаролар учун тушунарли тарзда баён этилишини ҳамда шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат божи ставкалари оптималлаштирилган.Қонунга асосан мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун белгиланган давлат божи миқдорлари икки баробарга камайтирилган.Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини, қарз шартномаларини ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун табақалашган давлат божи ставкалари бирхиллаштирилиб, ягона ставка миқдорида белгиланган.Бундан ташқари, фуқаролар ўртасида қарз шартномасини тузишда ва ижро этишда эҳтимолий низоларни олдининг олиш, судлардаги иш юкламасини камайтириш мақсадида қонун билан чет эл валютасида ушбу турдаги шартномаларни нотариал тартибда расмийлаштиришда давлат божи миқдорини икки бараварга камайтириш назарда тутилган.Таъкидланишича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат божини ҳисоблашдаги ва ундиришдаги айрим тушунмовчиликларни олдини олинишини, нотариуслар томонидан давлат божи бўйича имтиёзларни тўғри қўллашни ҳамда фуқаролар учун давлат божини тўловлари юзасидан енгилликни таъминлайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30106435_103:228:936:853_1920x0_80_0_0_bb538cc03bb7b3664886784b36468b9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Сенат “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади
Ҳужжатда мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун белгиланган давлат божини икки баробарга камайтириш назарда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун кўриб чиқилиб
маъқулланди. Қонун нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнларини тубдан соддалаштириш, давлат божидан озод қилиш, давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятларига аниқлик киритиш орқали инсонларга енгиллик яратишга қаратилган.
Қонун билан вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган бўлиб, бу борада юзага келаётган муаммолар ҳал этилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган тўловлар миқдорини фуқаролар учун тушунарли тарзда баён этилишини ҳамда шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат божи ставкалари оптималлаштирилган.
Қонунга асосан мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун белгиланган давлат божи миқдорлари икки баробарга камайтирилган.
Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини, қарз шартномаларини ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун табақалашган давлат божи ставкалари бирхиллаштирилиб, ягона ставка миқдорида белгиланган.
Қонун билан автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномалар, шунингдек, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қариндошлиги бўлмаган бошқа шахслардан ундириладиган давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан (900 минг сўм) 2 бараварига (600 минг сўм) камайтирилган.
Бундан ташқари, фуқаролар ўртасида қарз шартномасини тузишда ва ижро этишда эҳтимолий низоларни олдининг олиш, судлардаги иш юкламасини камайтириш мақсадида қонун билан чет эл валютасида ушбу турдаги шартномаларни нотариал тартибда расмийлаштиришда давлат божи миқдорини икки бараварга камайтириш назарда тутилган.
Таъкидланишича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат божини ҳисоблашдаги ва ундиришдаги айрим тушунмовчиликларни олдини олинишини, нотариуслар томонидан давлат божи бўйича имтиёзларни тўғри қўллашни ҳамда фуқаролар учун давлат божини тўловлари юзасидан енгилликни таъминлайди.