https://sputniknews.uz/20221120/polsha-qay-holatda-ukrainaga-qoshin-kiritishi-aytildi-30110033.html
Польша қай ҳолатда Украинага қўшин киритиши айтилди
Польша қай ҳолатда Украинага қўшин киритиши айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Aгар Украина кучсизланса, америкаликлар Киевга бевосита ёрдам бериш учун Польша ҳукуматига босим ўтказади, деб ҳисоблайди польшалик сиёсатшунос. 20.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-20T18:07+0500
2022-11-20T18:07+0500
2023-04-05T18:41+0500
украина
польша
ақш
дунёда
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30110499_0:410:2839:2007_1920x0_80_0_0_d1c29912098bbb6ca2bd6198bc7212b3.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Киевнинг янада заифлашиши билан Америка Қўшма Штатлари Польшани Украинага қўшин юборишга мажбур қилиши мумкин. Бу ҳақда польшалик сиёсатшунос Лешек Сикульский таъкидлаган.Олимнинг сўзларига кўра, Варшава Шарқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўра бошлаган. Унинг сўзларига кўра, буни мамлакатда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳам тасдиқлайди.Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” эканини айтган. Путиннинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.Путин НAТО қўшинлари Россия армияси билан тўқнашса, жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. У воқеаларнинг бундай ривожи глобал фалокатга олиб келишини таъкидлаган, лекин Ғарб етакчиларининг эҳтиёткорлигига умид билдирган.
украина
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/14/30110499_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_4517c1c70608c8456704171f0d6e3c44.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, польша, ақш, дунёда, россия
украина, польша, ақш, дунёда, россия
Польша қай ҳолатда Украинага қўшин киритиши айтилди
18:07 20.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Aгар Украина кучсизланса, америкаликлар Киевга бевосита ёрдам бериш учун Польша ҳукуматига босим ўтказади, деб ҳисоблайди польшалик сиёсатшунос.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Киевнинг янада заифлашиши билан Америка Қўшма Штатлари Польшани Украинага қўшин юборишга мажбур қилиши мумкин. Бу ҳақда польшалик сиёсатшунос Лешек Сикульский
таъкидлаган.
“Aгар Украина кучсизланса, америкаликлар Киевга бевосита ёрдам бериш учун Польша ҳукуматига босим ўтказади. Ўзингизга савол беринг, биз буни хоҳлаймизми, бугун урушга киришга тайёрмизми”, - дейилади хабарда.
Олимнинг сўзларига кўра, Варшава Шарқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўра бошлаган. Унинг сўзларига кўра, буни мамлакатда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳам тасдиқлайди.
“Ватанни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Бу қонун шошилинч ҳарбий хизматни тиклайди ва, албатта, назарий жиҳатдан аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий қилади”, - дейди сиёсатшунос.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” эканини айтган. Путиннинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Путин НAТО қўшинлари Россия армияси билан тўқнашса, жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. У воқеаларнинг бундай ривожи глобал фалокатга олиб келишини таъкидлаган, лекин Ғарб етакчиларининг эҳтиёткорлигига умид билдирган.