Ўзбек жанг санъати раҳбари Пўлат Усмонов WOMAO вице-президентлигига сайланди

© Ўзбек жанг санъати федерацияси Пўлат Усмонов
Пўлат Усмонов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2022
Oбуна бўлиш
Пўлат Усмоновнинг ЮНЕСКО тизимидаги мазкур халқаро спорт ташкилоти раҳбарлигига учинчи бор сайланиши.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов Бутунжаҳон жанг санъатлари федерацияси (WOMAO) вице-президентлигига сайланди. Бу ҳақда Ўзбек жанг санъати федерацияси хабар берди.
Пўлатов ташкилотнинг Жанубий Кореянинг Чонджу шаҳрида навбатдаги конгресс йиғилишида бу лавозимга сайланган. У энди кейинги икки йил муддатга WOMAO вице-президенти вазифасини бажаради.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, юзлаб донгдор яккакураш усталари мураббийи, Ўзбек жанг санъати асосчиси Пўлат Усмонов ЮНЕСКО тизимидаги мазкур халқаро спорт ташкилоти раҳбарлигига учинчи бор сайланиши.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки йилда ўтадиган Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивалининг 2017 йилги баҳсларида Ўзбек жанг санъати терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 50 дан зиёд жамоалар орасида 1-ўринни эгаллаганди.
Янгиликлар лентаси
0