AҚШда Зеленский Вашингтонни манипуляция қилаётгани тан олинди

© AFP 2023 / Angela Weiss Владимир Зеленский
 Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2022
Oбуна бўлиш
Жо Байден маъмурияти Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ва “Россия ва AҚШ ўртасида тўғридан-тўғри можаро келтириб чиқарадиган ҳар қандай нарсадан қочиш” ўртасида мувозанатни сақламоқда, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Америка Қўшма Штатларини Aмерика миллий манфаатларига зид бўлган қарорлар қабул қилишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” шарҳловчиси Дэвид Игнатиус ёзмоқда.

“Келинг, Вашингтон ва Киев ўртасидаги нозик муносабатлар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Зеленский ўзининг қудратли ҳомийсини Қўшма Штатлар манфаатига тўғри келмаслиги мумкин бўлган ишларга мажбурламоқда”, - дейди журналист.

Унинг фикрича, Жо Байден маъмурияти Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ва “Россия ва AҚШ ўртасида тўғридан-тўғри можаро келтириб чиқарадиган ҳар қандай нарсадан қочиш” ўртасида мувозанатни сақламоқда.
Мисол тариқасида у Москва ва Киев ўртасида потенциал мулоқот бошланишини эълон қилган америкалик генерал Марк Милли билан боғлиқ вазиятни келтирди. Бунга жавобан Оқ уй расмийлари Вашингтон тинчлик музокаралари масаласида Киевга босим ўтказмаяпти, дея жавоб қайтарди.
Муаллиф Байденни Қўшма Штатларни ҳимоя қилишга ва “ядровий можарога ўтиш”нинг олдини олишга чақирган.
Ғарб оммавий ахборот воситаларининг Киевни Москва билан мулоқотга ундагани ҳақидаги хабарларидан сўнг, Украина президенти бир қатор шартлар эвазига Россия билан музокаралар ўтказиш имконияти ҳақида гапирди. Шу билан бирга, Киев расмийлари музокаралар ўтказишнинг иложи йўқлигини қонун билан таъминлади ва Зеленский уларга рози бўлмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Москва Украина позициясининг номувофиқлигини қайд этди, бироқ у мулоқотга очиқ эканлигини ва бунинг учун ҳеч қандай шарт қўймаслигини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0