Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллион тоннадан ошди

© Sputnik / Константин МихальчевскийЗаправка бензином
Заправка бензином - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 % га ошган.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллион тоннадан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 % га ошган.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
• автомобиль бензини – 1 008,6 минг тонна;
• кўмир – 4,4 млн. тонна;
• нефть – 656,2 минг тонна;
• газ конденцати – 1,1 млн. тонна;
• енгил автомобиллар – 263 488 дона;
• автобус – 971 дона;
• юк автомобиллари – 3 253 дона;
• автомобиль двигателлари – 189 558 дона.
В Ташкенте украли бензин из ж.д. цистерн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2022
Ўзбекистон бензинни асосан қайси давлатдан харид қилгани айтилди
Янгиликлар лентаси
0