https://sputniknews.uz/20221119/surxondaryoda-uyida-saqlangan-yirtqich-qush-ekologlarga-topshirildi--foto-30103448.html
Сурхондарёда уйида сақланган йиртқич қуш экологларга топширилди – фото
Сурхондарёда уйида сақланган йиртқич қуш экологларга топширилди – фото
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда уйида сақланган йиртқич қуш экологларга топширилди
2022-11-19T18:32+0500
2022-11-19T18:32+0500
2022-11-19T18:32+0500
жамият
давлат экология қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/13/30103293_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_c25c1a78af44cb41e512a2e14382ca29.jpg
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қумой (оқбош) аҳоли хонадонларининг бирида сақланаётгани акс этган видеомурожаатлар юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва Миллий гвардиялари бошқармаси ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.Давлат экология қўмитаси хабарига кўра, қумой Сариосиё туманининг “Афросиёб” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Онинг уйида сақланаётгани аниқланди.М.Онинг маълум қилишича, О.Р исмли дўсти қушни Сангардак тоғларидан касал ҳолида топиб олиб, парвариш қилиш учун олиб келиб берган.Фуқаро М.О йиртқич қуш Ўзбекистон Қизил китобига киритилганини, ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш мумкин эмаслигини билмаслигини билдириб, қумойни ўз ихтиёри билан давлат инспекторларига топширди.Қумойнинг соғлиғини текшириш ва унга керакли бўлган парваришларни қилиш учун вақтинчалик Термиз ҳайвонот боғининг ветеринар ходимларига топширилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/13/30103293_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_18ef4a1d5048383a4140f9fcd49a1146.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурхондарёда уйида сақланган йиртқич қуш экологларга топширилди
сурхондарёда уйида сақланган йиртқич қуш экологларга топширилди
Сурхондарёда уйида сақланган йиртқич қуш экологларга топширилди – фото
Қумой Сариосиё туманининг “Афросиёб” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Онинг уйида сақланаётгани аниқланди.
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қумой (оқбош) аҳоли хонадонларининг бирида сақланаётгани акс этган видеомурожаатлар юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва Миллий гвардиялари бошқармаси ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.
Давлат экология қўмитаси хабарига кўра, қумой Сариосиё туманининг “Афросиёб” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Онинг уйида сақланаётгани аниқланди.
М.Онинг маълум қилишича, О.Р исмли дўсти қушни Сангардак тоғларидан касал ҳолида топиб олиб, парвариш қилиш учун олиб келиб берган.
Фуқаро М.О йиртқич қуш Ўзбекистон Қизил китобига киритилганини, ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш мумкин эмаслигини билмаслигини билдириб, қумойни ўз ихтиёри билан давлат инспекторларига топширди.
Қумойнинг соғлиғини текшириш ва унга керакли бўлган парваришларни қилиш учун вақтинчалик Термиз ҳайвонот боғининг ветеринар ходимларига топширилди.