Шуҳрат Полвонов Олий суд раисига ўринбосар этиб сайланди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаЗаседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Узбекистана
Заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2022
Oбуна бўлиш
Шуҳрат Полвонов Олий суд раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Сенатнинг 35-ялпи мажлисида Олий суд раисининг ўринбосарини сайлаш ва Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сенаторлар Шуҳрат Полвоновни судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Олий суд раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайлади.
Мажлисда, шунингдек, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.
Сенатнинг қабул қилинган қарорига мувофиқ, Гулнора Мирзаева, Абдикамал Абдикаримов ва Аскар Бекманов Олий суднинг судьяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайланди.
Шунингдек, М.А.Назаров, Ж.И.Ғайбуллаев, Б.А.Наимов, А.К.Тўхташев Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.
Янгиликлар лентаси
0