Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони маълум қилинди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони тўғрисида маълумот берилди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳозирги пайтда 154 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.
Қўмита маълумотида айтилишича, 2021/22-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 808,4 мингтани ташкил этган.
Қайд этилишича, шундан талаба йигитлар сони – 439,4 минг нафарни, талаба қизлар сони эса – 369 минг нафарни ташкил қиляпти.
Янгиликлар лентаси
0