https://sputniknews.uz/20221119/mirziyoev-yashil-makon-loyihasi-ijrosini-tashkil-etishga-oid-takliflar-bilan-tanishdi-30094835.html
Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси ижросини ташкил этишга оид таклифлар билан танишди
Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси ижросини ташкил этишга оид таклифлар билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев бу соҳада чора-тадбирларни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди, дейилади хабарда. 19.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-19T10:35+0500
2022-11-19T10:35+0500
2022-11-19T10:35+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
“яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/04/29719229_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_536a2f5d213fcef2ee1438b78aefc9b3.jpg
ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини самарали ташкил этиш, ўрмон хўжалигида бошқарувни мақбуллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ўтган йили давлат раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Унинг доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланди. Ўзбекистондаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилди.Ўтган қисқа вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 535 гектар дарахтзор, 638 гектар “яшил жамоат парклари” ташкил этилди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси тузилиб, зарур техникалар билан таъминланди.Таъкидланишича, шу боис ушбу тадбирларга Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ягона масъул ташкилот этиб белгилаш таклиф этилмоқда. “Яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни барпо этиш, дарахтларни парваришлаш ва уларни 3 йил давомида сақлаш “Яшил ҳудуд” корхонаси томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.Шунингдек, дарахтлар экиладиган ер майдонларини аниқлаш ва лойиҳалаштириш, кўчатхоналарни кўпайтириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ўрмон хўжаликлари учун махсус техникалар сотиб олиш чоралари назарда тутилмоқда.Мирзиёев бу ишларнинг мамлакат экологияси ва халқ саломатлигидаги аҳамиятини таъкидлаб, чора-тадбирларни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/04/29719229_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_53525358230ccba444b11b08ee846d46.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
сиёсат, шавкат мирзиёев, “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси ижросини ташкил этишга оид таклифлар билан танишди
Мирзиёев бу соҳада чора-тадбирларни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини самарали ташкил этиш, ўрмон хўжалигида бошқарувни мақбуллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар
берди.
Ўтган йили давлат раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Унинг доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланди. Ўзбекистондаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилди.
Ўтган қисқа вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 535 гектар дарахтзор, 638 гектар “яшил жамоат парклари” ташкил этилди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси тузилиб, зарур техникалар билан таъминланди.
“Ўзбекистондаги экологик вазият ва бажарилган ишлар таҳлили бу ҳаракатни янада кенгайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан, aтмосфера ҳавоси турли кимёвий моддалар ва оғир металлар билан ифлосланган. Кўчатлар экиш ва парваришлаш жараёнларида ҳокимликлар билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг вазифалари аниқ тақсимланмаган”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, шу боис ушбу тадбирларга Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ягона масъул ташкилот этиб белгилаш таклиф этилмоқда. “Яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни барпо этиш, дарахтларни парваришлаш ва уларни 3 йил давомида сақлаш “Яшил ҳудуд” корхонаси томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, дарахтлар экиладиган ер майдонларини аниқлаш ва лойиҳалаштириш, кўчатхоналарни кўпайтириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ўрмон хўжаликлари учун махсус техникалар сотиб олиш чоралари назарда тутилмоқда.
Мирзиёев бу ишларнинг мамлакат экологияси ва халқ саломатлигидаги аҳамиятини таъкидлаб, чора-тадбирларни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди.