Дунё аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда – ЖССТ

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишСтудентка на занятии в медицинском университете
Студентка на занятии в медицинском университете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2022
Oбуна бўлиш
Ҳар йили қарийб 380 минг нафар беморга оғиз бўшлиғи саратони ташхиси қўйилмоқда, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ер юзи аҳолисининг 45 фоизи, яъни 3,5 миллиардга яқин киши тиш, милк ва бошқа оғиз бўшлиғи хасталиклари билан курашмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.
Хусусан, сўнгги 30 йилда беморлар сони бир миллиард нафарга кўпайган.
Қайд этилишича, мазкур касалликлар орасида энг кўп тарқалгани тиш кариесидир. Ҳозир у дунё бўйича 2,5 миллиардга яқин одамда учрайди.
“Ҳар йили қарийб 380 минг нафар беморга оғиз бўшлиғи саратони ташхиси қўйилмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳисоботда қайд этилишича, Ер юзи аҳолисига стоматологик хизмат кўрсатиш йўналишида муаммо ва тўсиқлар талайгина. Улардан энг асосийси ушбу турдаги тиббий хизматлар нархи сезиларли даражада қимматлигидир.
Шундан келиб чиқиб, ЖССТ мазкур муаммони ҳал қилишга доир тавсияларни эълон қилди. Жумладан, оғиз бўшлиғи касалликларини даволашда тиббиётнинг бирламчи бўғини имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш яхши натижа бериши мумкинлиги айтилди.
Янгиликлар лентаси
0