Хорижда таҳсил олаётган талабалар сони қарийб 86 мингга етди

© Sputnik / Илья Аверьянов / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Хорижий давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 33 минг нафарга ортди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 86 минг нафарга етди. Бу борада минтақада Қозоғистон, дунёда эса Хитой етакчилик қилмоқда, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
2021/2022 ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этди.
Ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарга тенг бўлган.
“Хорижий давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 33 минг нафарга ортди”, дейилади хабарда.
Ушбу кўрсаткич бўйича Қозоғистон 90,3 минг нафар талаба билан минтақада етакчилик қилмоқда. Дунё миқёсида Хитой Халқ Республикаси 1,1 млн талабаси хорижда таҳсил олиши билан мутлақ етакчилик қилмоқда.
Минтақадаги айрим давлатлар бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:
Ўзбекистон – 85,9 минг нафар;
Украина – 79,9 минг нафар;
Туркманистон – 68,2 минг нафар;
Россия – 57,6 минг нафар;
Афғонистон – 31,9 минг нафар;
Тожикистон – 28 минг нафар;
Беларусь – 24,5 минг нафар;
Қирғизистон – 13,3 минг нафар.
Янгиликлар лентаси
0