Тошкентда россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг бизнес миссияси бошланди

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Россия компаниялари вакиллари Бекобод, Олмалиқдаги металлургия комбинатларига, шунингдек, Тошкентдаги технопаркга ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Тошкентда россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг Халқаро бизнес миссияси бошланди. Республикага Россиянинг тоғ-кон, металлургия ва юк ташиш ускуналарини ишлаб чиқарувчи 15 та корхонаси вакиллари келди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Ялпи мажлисда иштирокчилар Ўзбекистон бозорига киришнинг ўзига хос хусусиятлари, мамлакатда ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш ва юритиш тартиби, кон-металлургия саноатида лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш имкониятлари, шунингдек, чекловлар остида экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилди.
“Россия экспорт маркази”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Павел Буханов бизнес миссиясининг вазифаларидан бири икки давлат ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш эканлигини таъкидлади.
“Гап кооперация занжирларини кўпроқ қуриш, нафақат савдо, балки саноат кооперациясини йўлга қўйиш ҳақида кетяпти”, деди Павел Буханов Sputnik мухбирига.
Россия компаниялари вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблар билан B2B форматидаги учрашувлардан ташқари, Бекобод, Олмалиқдаги металлургия комбинатларига, шунингдек, Тошкентдаги технопаркга ташриф буюради.

“Биз кутамизки, бу шунчаки ўрганиш ташрифи бўлмайди, компаниялар тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузишга ёки Ўзбекистон ҳудудида маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқишга олиб келадиган батафсил музокаралар ўтказади”, дея Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев ўз тахминлари билан ўртоқлашди.

Сессияда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон кончилар уюшмаси каби йирик саноат ташкилотлари, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0