Тошкентда Ўзбекистон ва Россия музей ходимлари иштирокида анжуман бошланди

© Sputnik/Рамиз БахтияровВ Ташкенте проходит конференция музейных деятелей Узбекистана и России.
В Ташкенте проходит конференция музейных деятелей Узбекистана и России. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланади.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ва Россия музей ходимлари иштирокида анжуман бошланди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Анжумандан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Россияда музей соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, муаммолар ва истиқболлар юзасидан икки мамлакат музейлари мутахассислари ўртасида мулоқот ташкил этиш, шунингдек, музейлар ўртасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантиришдан иборат.
Тадбирда Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримов, Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари Надежда Преподобная, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси давлат музейлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
© Sputnik/Рамиз БахтияровВ Ташкенте проходит конференция музейных деятелей Узбекистана и России.
В Ташкенте проходит конференция музейных деятелей Узбекистана и России. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
В Ташкенте проходит конференция музейных деятелей Узбекистана и России.
“Россия ва Ўзбекистон бадиий дурдоналар, қадимий ёдгорликлар ва ноёб меъморчилик ёдгорликлари хазинасидир. Ишончим комилки, музей ходимларининг биринчи анжумани касбий тажриба алмашиш ва мавжуд ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имконини беради. Умид қиламанки, келаси йили Тулада иккинчи конференцияда учрашамиз”, дейди Надежда Преподобная.
Тадбирда қуйидаги мавзуларда тематик бўлимлар ташкил этилади:
Кўргазма лойиҳаларини ташкил этишда замонавий технологиялар;
Ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва музейни ижодий майдон сифатида ривожлантириш;
Музей коллекцияларини сақлашнинг инновацион усуллари.
Ушбу тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги Россия Федерацияси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ва Россия музейлари ходимлари конференцияси”ни ўтказмоқда. Анжуман ўз ишини 19 ноябргача давом эттиради.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 132 та давлат музейи, шу жумладан 7 та музей-қўриқхона мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0