https://sputniknews.uz/20221118/toshkent-hayvonot-bogiga-ikkita-pantera-olib-kelindi---video-30072407.html
Тошкент ҳайвонот боғига иккита қора қоплон олиб келинди - видео
Тошкент ҳайвонот боғига иккита қора қоплон олиб келинди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Айни пайтда қоплонлар алоҳида вольерларга жойлаштирилган - тафсилотлар. 18.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-18T09:21+0500
2022-11-18T09:21+0500
2022-11-18T09:34+0500
жамият
ҳайвонот боғи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/12/30072790_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_e923e06f434adbe6a33d2d250255ce95.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғига иккита қора қоплон - 4 ёшли нар Тайфун ва унинг тенгдоши урғочи Багира олиб келинди. Улар аллақачон ўз қўрғонларига ўрнашиб олишди, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи.Айтилишича, айни пайтда қоплонлар ҳар хил волерларга жойлаштирилган. Волерлар тўсинлар ва ёғоч тахталар билан жиҳозланган, у ерга тупроқ сифатида қум ёйилган. Ички хонаси сомон билан иссиқ қилинган, жониворларнинг ўйинлари учун йирик қушларнинг патлари тўлдирилган тўп ва ўйинчоқлар мавжуд. Пантералар уларни жуда яхши кўришади.Тайфун ва Багираларнинг озуқа таомномаси уларнинг йиртқич табиатига тўлиқ мос келади - мол гўшти, ҳафтада бир марта - қуёнлар, шунингдек, сут ва тухум.Қайд этилишича, боғга ташриф буюрувчилар ушбу жониворларнинг териси расмларда ёки телевизорда кўрингани каби мукаммал қора эмаслигига гувоҳ бўлишади.Диққат билан қарасалса, унда доғларни пайқаш мумкин. Бундан ташқари, наслда улар қора ва доғли қолонлар бўлиши мумкин.Хулқ-атвор нуқтаи назаридан, қора қоплонлар, кичикроқ бўлишига қарамай, йўлбарслар ва шерларга қараганда хавфлироқдир, чунки улар фаол ва ҳаракатчан.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/12/30072790_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_f236a4e2e1ceb68214a705ceb8528674.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳайвонот боғи
Тошкент ҳайвонот боғига иккита қора қоплон олиб келинди - видео
09:21 18.11.2022 (янгиланди: 09:34 18.11.2022) Айни пайтда қоплонлар алоҳида вольерларга жойлаштирилган - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғига иккита қора қоплон - 4 ёшли нар Тайфун ва унинг тенгдоши урғочи Багира олиб келинди. Улар аллақачон ўз қўрғонларига ўрнашиб олишди, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот
боғи. “Биз бу жониворларнинг ҳайвонот боғимизга ташрифини интиқлик билан кутган эдик ва энди бу содир бўлди. Ниҳоят, ушбу сирли, кучли, хавфли ва жуда чиройли пантералар бизнинг жониворлармиз сафига қўшилди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, айни пайтда қоплонлар ҳар хил волерларга жойлаштирилган. Волерлар тўсинлар ва ёғоч тахталар билан жиҳозланган, у ерга тупроқ сифатида қум ёйилган. Ички хонаси сомон билан иссиқ қилинган, жониворларнинг ўйинлари учун йирик қушларнинг патлари тўлдирилган тўп ва ўйинчоқлар мавжуд. Пантералар уларни жуда яхши кўришади.
“Тез орада эса улар ўзлари учун махсус мўлжалланган, кенг ва очиқ айланиш жойлари бўлган экспозиция вольерига кўчадилар. У ерда шубҳасиз, сайр қилиш учун жой бўлади”, дея қўшимча қилган матбуот хизмати.
Тайфун ва Багираларнинг озуқа таомномаси уларнинг йиртқич табиатига тўлиқ мос келади - мол гўшти, ҳафтада бир марта - қуёнлар, шунингдек, сут ва тухум.
Қайд этилишича, боғга ташриф буюрувчилар ушбу жониворларнинг териси расмларда ёки телевизорда кўрингани каби мукаммал қора эмаслигига гувоҳ бўлишади.
Диққат билан қарасалса, унда доғларни пайқаш мумкин. Бундан ташқари, наслда улар қора ва доғли қолонлар бўлиши мумкин.
Хулқ-атвор нуқтаи назаридан, қора қоплонлар, кичикроқ бўлишига қарамай, йўлбарслар ва шерларга қараганда хавфлироқдир, чунки улар фаол ва ҳаракатчан.