https://sputniknews.uz/20221118/shvetsiya-tergov-organlari-shimoliy-oqimga-hujum-uyushtirilganini-tasdiqladi-30086642.html
Швеция тергов органлари “Шимолий оқим”га ҳужум уюштирилганини тасдиқлади
Швеция тергов органлари “Шимолий оқим”га ҳужум уюштирилганини тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Швеция ҳуқуқни сақлаш органлари газ қувурлари портлатилган жойда бегона жисмлар ва портловчи модда қолдиқларини топишган. 18.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-18T19:28+0500
2022-11-18T19:28+0500
2022-11-18T19:28+0500
дунёда
шимолий оқим-2
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28651596_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b7d7961ea6b75237fb0d977ee193c090.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Швеция ҳукумати томонидан “Шимолий оқим” газ қувурида портлаш юзасидан ўтказилган текширувлар бу қўпорувчилик эканлигини кўрсатди, деб хабар қилди Швеция ҳуқуқни сақлаш органлари. РИА Новости хабарига асосан.Баёнотга кўра, Швеция хавфсизлик хизмати қувурдаги портлашларни текшириш учун “кучайтирилган тартибда ишламоқда”.Қайд этилишича, Болтиқ денгизида олиб борилган текширувлар давомида “портлашлар натижасида газ қувурларига жиддий зарар етказилгани синчковлик билан ҳужжатлаштирилган”.26 сентябрь куни Россиянинг Европага экспорт қилувчи иккита газ қувури – “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2”га бирданига ҳужум уюштирилди. Германия, Дания ва Швеция мақсадли саботажни истисно қилмаяпти. “Шимолий оқим” оператори Nord Stream AG газ қувурларидаги фавқулодда ҳолат мисли кўрилмаган даражада экани ва таъмирлаш муддатини тахмин қилишнинг иложи йўқлигини маълум қилди. Россия Федерацияси Бош прокуратураси “Шимолий оқим” газ қувурларига етказилган зарардан кейин халқаро террорчилик акти юзасидан иш қўзғатди.31 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин “Газпром”га “Шимолий оқим”даги портлаш жойини текширишга рухсат берилгани, компания раҳбари Алексей Миллер эса унга текширув ҳақида ҳисобот берганини маълум қилди. Путин, шунингдек, “Шимолий оқим” газ қувуридаги портлаш очиқ теракт эканлигини айтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28651596_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_e702e108f8bb4872572e6cb938f8df68.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, шимолий оқим-2
Швеция тергов органлари “Шимолий оқим”га ҳужум уюштирилганини тасдиқлади
Швеция ҳуқуқни сақлаш органлари газ қувурлари портлатилган жойда бегона жисмлар ва портловчи модда қолдиқларини топишган.
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Швеция ҳукумати томонидан “Шимолий оқим” газ қувурида портлаш юзасидан ўтказилган текширувлар бу қўпорувчилик эканлигини кўрсатди, деб хабар қилди Швеция ҳуқуқни сақлаш органлари. РИА Новости
хабарига асосан.
Баёнотга кўра, Швеция хавфсизлик хизмати қувурдаги портлашларни текшириш учун “кучайтирилган тартибда ишламоқда”.
“Ўтказилган тергов қувурлар қўпол ҳужумга учраганини кўрсатмоқда. Шунингдек, улар портлашлар содир бўлган жойда баъзи "бегона объектлар" ни ва портловчи моддалар қолдиқларини топишди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Болтиқ денгизида олиб борилган текширувлар давомида “портлашлар натижасида газ қувурларига жиддий зарар етказилгани синчковлик билан ҳужжатлаштирилган”.
26 сентябрь куни Россиянинг Европага экспорт қилувчи иккита газ қувури – “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2”га бирданига ҳужум уюштирилди. Германия, Дания ва Швеция мақсадли саботажни истисно қилмаяпти. “Шимолий оқим” оператори Nord Stream AG газ қувурларидаги фавқулодда ҳолат мисли кўрилмаган даражада экани ва таъмирлаш муддатини тахмин қилишнинг иложи йўқлигини маълум қилди. Россия Федерацияси Бош прокуратураси “Шимолий оқим” газ қувурларига етказилган зарардан кейин халқаро террорчилик акти юзасидан иш қўзғатди.
31 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин “Газпром”га “Шимолий оқим”даги портлаш жойини текширишга рухсат берилгани, компания раҳбари Алексей Миллер эса унга текширув ҳақида ҳисобот берганини маълум қилди. Путин, шунингдек, “Шимолий оқим” газ қувуридаги портлаш очиқ теракт эканлигини айтди.